Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Таблеткаларсиз бош оғриғидан қандай халос бўлиш мумкин

© Pexels/Mikael BlomkvistГоловная боль
Головная боль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Бош оғриғидан таблеткаларсиз камфора ёғи ёрдамида халос бўлиш мумкин.
Бош оғриғи- шифокорга мурожаат қилиш ва дорилар қабул қилиш учун асосли сабаб. Аммо бу нохуш ҳолатдан таблеткаларсиз ҳам қутулиш мумкин.
Шифокор-невропатолог Игорь Орлов Sputnik радиосига оғриқдан халос бўлишнинг иккита усулни маълум қилди.
Бошдаги оғриқ асосан миянинг қон билан ёмон таъминланишидан келиб чиқади. Шунинг учун кўпинча қон айланишини яхшилайдиган дорилар тавсия қилинади. Шифокорнинг сўзларига кўра, қулоққа махсус ёғлар томизиш ҳам мияда қон айланишини яхшилаши мумкин.
“Масалан, камфора ёғидан фойдаланиш мумкин. Қулоққа бир неча томчи томизиш ва тампон қўйиш керак холос. Бу амалиёт ҳам мияда қон айланишини яхшилайди”, - дейди шифокор.
Бошдаги оғриқдан яна қулоқларни массаж қилиб халос бўлиш мумкин.
“Қўлларингиз билан қулоқ тешикларини тўлиқ ёпинг, енгилгина босинг ва секин ҳаракат қилинг. Бунда босим кучаяди, мияда қон айланиши яхшиланади. Оғриқдан халос бўлиш учун самарали усул. Бироқ, эҳтиёткор бўлиш лозим. Массаж пайтида оғриқ бўлмаслиги керак”, - дейди мутахассис.
Янгиликлар лентаси
0