https://sputniknews.uz/20220511/ozbekiston-140-davlat-bilan-diplomatik-munosabatlar-ornatdi-24483100.html
Ўзбекистон 140-давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Ўзбекистон 140-давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатларни ўрнатди. 11.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-11T18:50+0500
2022-05-11T18:50+0500
2022-05-11T18:50+0500
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24482946_0:45:753:469_1920x0_80_0_0_6db07f247f9a1b71784bd92cf0b18055.png
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон билан дипломатия муносабатлари ўрнатган 140-мамлакат бўлди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги хабар берди.10 май куни Нью-Йоркда икки мамлакатнинг БМТдаги доимий вакиллари Бахтиёр Ибрагимов ва Инга Ронда Кинг дипломатик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолади.Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари доирасида биргаликдаги ишларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлаган. Икки ва кўп томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишувга эришилган.Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020—2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018—2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Доминика Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 137, Панама 138-давлат бўлган эди. 2022 йил 9 март куни эса Сент-Китс ва Невис Федерацияси билан дипломатия алоқалар ўрнатилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24482946_30:0:697:500_1920x0_80_0_0_f52f33be130670eb78df1bbd3352f5e3.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон
Ўзбекистон 140-давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Ўзбекистон Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатларни ўрнатди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон билан дипломатия муносабатлари ўрнатган 140-мамлакат бўлди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги
хабар берди.
10 май куни Нью-Йоркда икки мамлакатнинг БМТдаги доимий вакиллари Бахтиёр Ибрагимов ва Инга Ронда Кинг дипломатик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари доирасида биргаликдаги ишларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлаган. Икки ва кўп томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишувга эришилган.
Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020—2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018—2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Доминика Ўзбекистон дипломатик алоқалар
ўрнатган 137, Панама 138-давлат
бўлган эди. 2022 йил 9 март куни эса Сент-Китс ва Невис Федерацияси билан дипломатия алоқалар ўрнатилди.