Нурафшонда 40 мингта комплект қуёш батареялари ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишСолнечная электростанция в Волгограде
Солнечная электростанция в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Йил сўнгига қадар Нурафшонда 34 миллиондан ортиқ сармоялар ҳисобига йилига 40 минг комплект қуёш батареяларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 34 миллиондан ортиқ сармоялар ҳисобига йилига 40 мингта комплект қуёш батареяларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг ўзида қуёш батареяларини ишлаб чиқариш "Renerca" МЧЖ ХК ("FREE VOLT") томонидан йўлга қўйилади.
Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига кўра, мазкур йўналишда вилоятда 274 миллион долларлик қўшимча 38 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.
“Йил якунига қадар, яна 15 та лойиҳа ҳаётга татбиқ қилинади. Натижасда 857 та янги иш ўрни ташкил этиш кутилмоқда”, - дейилади хабарда.
Барча лойиҳалар ишга тушганидан кейин 5 875 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 513 миллион доллар, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар 217 миллион долларга ошади. Бунда вилоят иқтисодиётига қўшимча 264,6 миллард сўм маблағ қўшилади.
Яқин 4 йилда муқобил энергия ишлаб чиқариш 40 барвар ошади
Маълумот учун, вилоятда ҳозирги кунда 75 та электротехника воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд. Уларнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 183 миллион долларга тенг.
Янгиликлар лентаси
0