Нефть эмбаргоси Москвага фойда келтиради - журналист

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишДобыча нефти в Татарстане
Добыча нефти в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Oбуна бўлиш
Нефть бозорида Россия ҳажмининг йўқолиши энергия нархининг ошишига олиб келиши сабабли, Москва охир-оқибат эмбарго қўлланилган тақдирда ҳам кўпроқ даромад олиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Швейцариянинг “Neue Zürcher Zeitung” газетаси иқтисодий шарҳловчиси Геральд Хоспнинг айтишича, Москва Европа Иттифоқи томонидан жорий қилинган нефть эмбаргосидан фойда кўриши мумкин.
“Нефть бозорида Россия ҳажмининг йўқолиши энергия нархининг ошишига олиб келиши сабабли, Москва охир-оқибат эмбарго қўлланилган тақдирда ҳам кўпроқ даромад олиши мумкин. Кейинчалик юқори нарх пастроқ ҳажмни қоплайди”, деб ёзади у.
Мутахассиснинг таъкидлашича, босқичма-босқич Россия хом-ашёсига тақиқнинг кучга кириши Москва учун фақат фойдали бўлади.
“Воқеаларнинг бундай ривожланиши билан нархлар дарҳол кўтарилади, аммо Россия Eвропа Иттифоқига нархи кўтарилган [қиммат] нефтни етказиб беришда давом этади”, - деб тушунтирди Хосп.
Экспертнинг қўшимча қилишича, Хитой ва Ҳиндистон ҳам эмбаргодан фойда кўради, яъни улар Россиядан нефтни арзонроқ нархда олиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0