https://sputniknews.uz/20220511/mirziyoev-24484919.html
Мирзиёев сув тошқинларидан ҳимояни кучайтиришни топширди
Мирзиёев сув тошқинларидан ҳимояни кучайтиришни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Март-май ойларида кузатилган йирик сел оқибатида 9 киши ҳалок бўлган. 11.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-11T18:32+0500
2022-05-11T18:32+0500
2022-05-11T18:32+0500
жамият
шавкат мирзиёев
сел
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24078343_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_ce299285d653e8734e540d860b74164b.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Таъкидланишича, март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлган. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлган. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлган.Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.Шу муносабат билан давлат раҳбари мутасаддиларга тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш ҳақида топшириқ берди.Дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолати ўрганилиб, уларни мустаҳкамлаш зарур.Қолаверса, хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш зарур.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/13/24078343_89:0:1224:851_1920x0_80_0_0_b6b3a78261aad158b1ea476e53751eb1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, сел
жамият, шавкат мирзиёев, сел
Мирзиёев сув тошқинларидан ҳимояни кучайтиришни топширди
Март-май ойларида кузатилган йирик сел оқибатида 9 киши ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди. Таъкидланишича, март-май ойларида кучли ёғингарчилик оқибатида Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлган. Оқибатда 9 нафар инсон ҳалок бўлган. 245 та хонадон, 19 та кўприк зарар кўрди, 450 дан ортиқ бош чорва моллари нобуд бўлган.
Бунга сел ва кўчки хавфи юқори ҳудудларда йиллар давомида бетартиб пала-партиш суғорилгани ҳам сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан давлат раҳбари мутасаддиларга тоғ дарёлари ва сойлари, сел йўллари жойлашган ҳудудларда туну-кун ишлайдиган штаблар ташкил этиш ва қутқарув отрядларини кўпайтириш ҳақида топшириқ берди.
Дарё қирғоқлари, сув омборлари, селга қарши иншоотларнинг фавқулодда вазиятларга шайлик ҳолати ўрганилиб, уларни мустаҳкамлаш зарур.
Қолаверса, хавфли ҳудудларда яшаётган хонадонларни хавфсиз ҳудудларга доимий кўчириш чораларини кўриш зарур.