https://sputniknews.uz/20220511/harbiy-tibbiyot-tarixida-ilk-bor-buyrak-kochirib-otkazish-amaliyoti-otkazildi-24484629.html
Ҳарбий тиббиёт тарихида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди
Ҳарбий тиббиёт тарихида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий ҳарбий клиник госпиталида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти захирадаги сержантда ўтказилди. 11.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-11T17:54+0500
2022-05-11T17:54+0500
2022-05-11T17:54+0500
жамият
инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24484568_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_94dba96f82205e62c0b07691f2839dcb.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида илк бор буйрак трансплантация амалиёти ўтказилди.Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, жарроҳлик амалиёти буйрак етишмовчилиги хасталиги сабаб ҳарбий хизматдан захирага ўтказилган сержант Шуҳрат Зиётовда ўтказилган. Унга унинг турмуш ўртоғи донор бўлди. Амалиёт 7 соатдан ошиқ вақт давом этган.Бемор Шуҳрат Зиётов 18 йилдан ортиқ вақт давомида ҳарбий хизматда бўлган. 2018 йили соғлигида муаммо кузатилгач, захирага ўтказилган. Ўтган вақт давомида соғлиги яхшиланавермагач, Мудофаа вазирлиги раҳбариятига кўмак сўраб мурожаат қилган.Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослашган жарроҳлик маркази мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган текширув-диагноз натижаларига кўра, буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти зарурлиги аниқланган.Операциягача бўлган вақт давомида керакли барча дори-дармон, муолажалар бепул ўтказилди.Маълумот учун, яқин кунларда ҳарбий госпиталнинг янги 8 қаватлик биноси тўлиқ фойдаланишга топширилади. У ерда нафақат ҳарбий соҳа вакиллари ва уларнинг оила аъзолари балки, бошқа фуқароларга ҳам тиббий хизмат кўрсатилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24484568_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_bc2cb020739d1c9da53712fbe3ae04e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
жамият, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
Ҳарбий тиббиёт тарихида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди
Марказий ҳарбий клиник госпиталида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти захирадаги сержантда ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида илк бор буйрак трансплантация амалиёти ўтказилди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг
Sputnik мухбирига маълум қилишича, жарроҳлик амалиёти буйрак етишмовчилиги хасталиги сабаб ҳарбий хизматдан захирага ўтказилган сержант Шуҳрат Зиётовда ўтказилган. Унга унинг турмуш ўртоғи донор бўлди. Амалиёт 7 соатдан ошиқ вақт давом этган.
Бемор Шуҳрат Зиётов 18 йилдан ортиқ вақт давомида ҳарбий хизматда бўлган. 2018 йили соғлигида муаммо кузатилгач, захирага ўтказилган. Ўтган вақт давомида соғлиги яхшиланавермагач, Мудофаа вазирлиги раҳбариятига кўмак сўраб мурожаат қилган.
Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослашган жарроҳлик маркази мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган текширув-диагноз натижаларига кўра, буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти зарурлиги аниқланган.
Операциягача бўлган вақт давомида керакли барча дори-дармон, муолажалар бепул ўтказилди.
“Ҳозирда иккалаларининг ҳам аҳволи яхши. Бу жарроҳлик амалиётини ўтказишда Мудофаа вазирлигининг ўрни катта. Зарур жарроҳлик асбоб-ускуналари ҳамда дори-дармонлар билан тўлиқ таъминлаб беришди. Қолаверса, бундан буён бемор ва донорнинг тўлиқ тузалиб кетгунига қадар назорат остида бўлади”, - дейди бош жарроҳи Улуғбек Расулов.
Маълумот учун, яқин кунларда ҳарбий госпиталнинг янги 8 қаватлик биноси тўлиқ фойдаланишга топширилади. У ерда нафақат ҳарбий соҳа вакиллари ва уларнинг оила аъзолари балки, бошқа фуқароларга ҳам тиббий хизмат кўрсатилади.