“Тошкент-Хожикент” электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинди

© O'zbekiston temir yo'llariЭлектропоезд "Шарк"
Электропоезд Шарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Oбуна бўлиш
“Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан “Тошкент-Хожикент” йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 10 май куни “Тошкент-Хожикент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441 ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442, 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.
11 май куни соат 06:30 дан бошлаб, бу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0