https://sputniknews.uz/20220510/rossiyada-tashqi-mehnat-migratsiyasi-agentligining-10-ta-vakolatxonasi-ochiladi-24460368.html
Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 10 та ваколатхонаси очилади
Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 10 та ваколатхонаси очилади
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг 10 та ҳудудида ўз ваколатхоналарини очади.
2022-05-10T14:44+0500
2022-05-10T14:44+0500
2023-04-05T18:37+0500
жамият
ўзбекистон
миграция
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/33/46/334637_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_490e979a373a99ad0500fe28a2cfc8fa.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 2022 йил 1 июндан бошлаб Россиянинг яна ўнта ҳудудида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади ва уларнинг умумий сони 16 тани ташкил этади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизматига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Амур, Волгоград, Воронеж, Иркутск, Нижний Новгород, Тула вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Перм вилоятлари, Ханти-Мансийск автоном округида янги бўлимлари очилади.Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, 10 май куни ваколатхоналар раҳбарлари иш бошлаш учун Россия шаҳарларига жўнаб кетган. Улар аввал Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.Илгари Москва, Екатеринбург, Новосибирск, Санкт-Петербург, Самара, Уфа шаҳарларида бўлим идоралари фаолият кўрсатган.Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдиновнинг таъкидлашича, мазкур ваколатхоналар қошида мигрантлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш марказлари ҳам ташкил этилмоқда. Уларнинг вазифалари орасида ватандошлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш ҳам бор.Умуман олганда, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россияда 1 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда, бу хорижда меҳнат қилаётган республика резидентларининг 67,3 фоизини ташкил этади.2017 йил 5 апрелда Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнатга уюшган ҳолда жалб қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги шартнома имзоланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/33/46/334637_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_d78c86ae101f79bb6bad352c1c0cd855.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ташқи миграцияси агентлиги ваколатхоналари очилади
россия ташқи миграцияси агентлиги ваколатхоналари очилади
Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 10 та ваколатхонаси очилади
14:44 10.05.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россиянинг яна ўнта ҳудудида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 2022 йил 1 июндан бошлаб Россиянинг яна ўнта ҳудудида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади ва уларнинг умумий сони 16 тани ташкил этади.
Бу ҳақда агентлик матбуот хизматига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Амур, Волгоград, Воронеж, Иркутск, Нижний Новгород, Тула вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Перм вилоятлари, Ханти-Мансийск автоном округида янги бўлимлари очилади.
Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, 10 май куни ваколатхоналар раҳбарлари иш бошлаш учун Россия шаҳарларига жўнаб кетган. Улар аввал Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.
Илгари Москва, Екатеринбург, Новосибирск, Санкт-Петербург, Самара, Уфа шаҳарларида бўлим идоралари фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдиновнинг таъкидлашича, мазкур ваколатхоналар қошида мигрантлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш марказлари ҳам ташкил этилмоқда. Уларнинг вазифалари орасида ватандошлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш ҳам бор.
Умуман олганда, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россияда 1 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда, бу хорижда меҳнат қилаётган республика резидентларининг 67,3 фоизини ташкил этади.
2017 йил 5 апрелда Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнатга уюшган ҳолда жалб қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги шартнома имзоланган.