Россия Ўзбекистонга қанча буғдой уни экспорт қилди

© Pixabay / Bru-nOМука и зерно
Мука и зерно - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга қиймати 28,8 млн $га тенг бўлган 92,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида Россиядан 1,3 тонна буғдой уни импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, Ўзбекистонга қиймати 28,8 млн $га тенг бўлган 92,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинди. Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошди.
Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар рейтингида Қозоғистон (91,2 минг тонна) етакчилик қилмоқда. Россия (1,3 минг тонна) ҳам мамлакатнинг асосий экспортчилари қаторида. АҚШ (50 тонна), Италия (12,4 тонна) ва Франция (1,8 тонна)дан ҳам буғдой уни импорт қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида Россиядан 205,2 млн $ озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилди.
2021 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 32,8 % га ўсиб, 7 млрд 517 млн $ни ташкил этди. Россия республиканинг умумий ташқи савдо айланмасида 17,9 % улуш билан йирик ҳамкор давлатлар қаторидан биринчи ўринни эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0