Қозонни тешган ўқ, фронтдаги бебошликлар – уруш қатнашчиси хотиралари

© Рамиз БахтияровВетеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Oбуна бўлиш
ХХ асрнинг энг мураккаб синови- Иккинчи Жаҳон уруши- миллионлаб инсонларни етим қолдирди, ўн миллионлаб тақдирларни барбод қилди. Аммо фронтга шошилган ёш йигитлар учун бу даҳшатли саргузаштдек кечган.
Уруш бўлаётган вақтда Чингиз Залялютдинов атиги 16 ёшда эди. Даҳшатли хабарни у тоғларда, Чуст вилоятида таътилга чиққанида эшитди. Йигит бир йилча маҳаллий тўқимачилик корхонасида токар бўлиб ишлаган. Фашист Германиясининг ҳужуми ҳақида билгандан сўнг, нима бўлмасин, урушга боришга қарор қилди.

“Тошкентга келганда биринчи қилган ишим дўстим Фридка Морозов билан ҳарбий комиссариатга бориш бўлди. Бизни урушга жўнатишларини талаб қилиб комиссариат қабулхонасида тунаб қолганмиз. Милиция иккаламизни ҳам уйга олиб бориб қўйди. Мен урушга боришга улгурмайман деб қўрққандим”.

Дўстим мендан каттароқ эди, уни чақиришди. Мен эса Тошкентдаги пулемёт-миномёт билим юртига ўқишга кирдим. Кичик лейтенант унвонини олдим ва пулемёт взвод командири бўлдим”, - деб эслайди Чингиз Залялютдинов.

“Эҳ, болам, ҳали узоқ яшар экансан. Қўрқма”

У фронтга фақат 1943 йилда 104-гвардия полки таркибида келди. Унинг бўлинмаси Украинанинг Кировоград вилоятига кўчиришди.
“Лой шунақанги кўп эдики, ҳатто танклар юришга қийналарди. Икки ғилдиракли “Максим” оғир пулемётларимиз лой ичида сузиб юрарди. Мен уларни қўлда олиб юришга ёрдам бердим. Взвод командири сифатидаги вазифам - пулемётларни ботқоқдан олиб чиқиш, уларни тозалаш ва жангни давом эттириш учун қуруқроқ жой топиш эди. Бу қурол душманнинг катта гуруҳларига ўт очиш учун ҳам энг яхшиси эди. Пулемётларимизга қарши немисларнинг ҳеч қандай имконияти йўқ эди. Биз худди Чапаевнинг “Анка”сига ўхшаб, фашистларни ер тишлатардик”, - дейди уруш қатнашчиси.
© Рамиз БахтияровВетеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Ёш аскарнинг фронтдаги илк лаҳзалари унинг учун даҳшатли якун топиши мумкин эди. Чингиз Кабировичнинг таъкидлаганидек, ўша вазиятда у ўзини аҳмоқона тутган ва яшаб қолишга яна бир имкон бергани учун тақдирдан миннатдор бўлиши керак. У тушлик тарқатилаётган окопга тушди. Эндигина келган янги ҳарбийнинг ҳали ўз қозони, қошиғи йўқ, шунинг учун отаси тенги бригадир овқатланиб бўлган аскарлардан бирининг қозонини олиб, унга берди.
“Овқат суюқ, қошиқ эса йўқ. Старшина “қозоннинг четидан ич” деди. Илож қанча. Шўрвани ичиш учун туриб окопдан бошимни чиқардим ва... шу пайт бир ўқ учиб келиб қозонни тешди. Аскарлар буни кўриб тошдек қотиб қолди. Старшина эса мени бағрига босиб: “Эҳ, болам, ҳали узоқ яшар экансан. Қўрқма” деб йиғлаб юборди”, - хотирлайди Залялютдинов.
Қаҳрамонимизнинг айтишича, ўша пайти у ва унинг хизматдошлари ҳали жуда ёш бўлгани учун урушнинг бор хавф-хатарини англаб етмаган. Ҳеч нарсадан қўрқмай, уруш қилишга ошиққан. Уларнинг оиласи йўқ, шу сабабли ўз ҳаёти учун қўрқув ҳисси ҳам бўлмаган.
Фронт қатнашчиси ҳарбий мактаб битирувчилари билан поездда саёҳат қилганликлари ҳақидаги воқеани яхши хотирлайди. Бир манзилда поезд секинлашди. Атрофда ҳаммаси тиканли сим билан ўралган ва “ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, МИНАЛАР” деган ёзув бор. Узоқроқда, окоп ичида пулемёт ётибди.
“Пулемётчи йигитлар шунда жим ўтиради деб ўйлайсизми? Бир йигит поезддан сакраб тушиб, ташлаб кетилган қуролни олиш учун югуриб кетди. Қуролни олиб, қайтаётганда, минага туташиб кетди. Иккита оёғидан ажралди. Мана ёшлигимиз, бебошлигимиз қандай оқибатларга олиб келган”, - деб хўрсиниб қўяди Чингиз Кабирович.
Қаҳрамонимиз 1943 йил декабр ойида жароҳат олди. Катюшалар жанг майдонини тозалагандан сўнг, унинг бўлинмаси аскарлари янги нуқтани эгаллаш учун окоплардан чиққан. Шу пайтда бир ўқ взвод командири Залялютдиновнинг қўлини яралаб, тирсаги ёнидаги суякни синдирган. Ҳушини йўқотган командирни аскарлар яқин атрофда бўлган озиқ-овқат ташиш машинасига ўтказиб касалхонага жўнатишган – аввал Харьковга, у ердан транзитда Москва орқали Кировга.

“Қийинчиликлар билан соғаясанда ва яна бир бебошликни бошлаб ўтирасан”

Ёш пулемётчининг фронтдан ташқаридаги даври ҳам саргузаштларга бой бўлган. Янги 1944 йилни у Харьков госпиталида кутиб олган. Болалар ва госпиталда даволанаётган Қизил Армия аскарлари кўчада чанғи учишарди. Чингиз Кабирович ҳам офицер сифатида чанғида учишни билиши керак эди.
“Света - ярадор аскарларни ўргатувчи спортчи, менга таёқ билан суриш, танани ушлаб туриш ва бошқа ҳаракатларни кўрсатди. Бироз тузалгач, ўзимни кўрсатмоқчи бўлдим. Тинчгина касалхона эшигидан ташқарига чиқдим. Пастга қараб кетувчи йўлак бор эди. Катта кўча бўйлаб инерция билан учиб кетдим. Қўлимдан ҳеч нарса келмасди- ҳеч бўлмаса йиқилмасам деб ўйлайман. Қарасам, сутли иккита бидонни обкашга ортиб олган аёл келяпти. Яхшиямки, бидоннинг қопқоқлари ёпиқ экан. Мен унга бор тезликда учиб бордим. Иккаламиз думалаб кетдик. Мени замбилда госпиталда олиб келишди”, - дейди Чингиз Кабирович жиддий оҳангда.
Ёш, қизиққон жангчи ўшанда командирдан эшитадиганини эшитган.
“Нима сен яна фронтга боришни хоҳламайсанми? Нималар қиляпсан? Зўрға тузалаётган бўлсанг, нима яна бебошлик?”- деб ўзини тергарди комиссар.
Жароҳат, албатта кучайди, шунинг учун даволаниш яна бир неча ойга чўзилди.
1944 йил феврал ойида госпиталдан чиққанидан сўнг Залялутдинов Урал ҳарбий округи ихтиёрига юборилди. У ерда у Олий танк ва милтиқ мактабида таҳсил олди, лекин улар уни фронтга қайтаришга шошилмадилар – жароҳат ҳали тузалмаган эди. Шундай қилиб, бошқа тўлиқ тикланмаган жангчилар билан бирга у фронт ортида хизмат қилишни давом эттирди.

“Ахир бу ота сенинг аканг тенгику”

Залялутдиновлар оиласидан отаси Кабир ва укаси Элбек фронтда жанг қилган. Уралга келгунича ярадор бўлган Чингиз на уйдан, на фронтдан хат олган, шунинг учун у қариндошларининг қаердалигини, тирикми ёки йўқлигини ҳам билмас эди.
Залялутдиновнинг отаси танкчи эди. Полшадаги бўлинмаси мағлубиятга учрагач, у Нижний Тагилдаги заводга янги танклар олиш учун келди. Ўғлининг касалхонада эканлигини билгач, кўргани борди.
“Ўқув корпуси командиридан отамни кўриш учун бир кунга рухсат сўрадим, у йўлланма ёзиб берди. Дадамни кўриб, ёнига бораётганимда, командир орқамдан: “Тўхта! Отанг қани? Менга ёлғон гапирдингми? У сенга қандай ота бўлсин - жуда ёшку. Бу сенинг акангми бошқасими. Бу нимаси?” Шунда дадам келиб, ўзини таништирди, менинг ҳақиқатан ҳам унинг ўғли эканлигимни тасдиқлаб, партия билети ва ҳарбий билетини кўрсатди. Бошлиқ кулиб, кечирим сўради”, – деб таъсирли дақиқаларни эслайди қаҳрамонимиз.
Оилавий суратга қараб, ростдан ҳам уларнинг икки ака-ука эмас, ота ва ўғил эканлигига ишониш қийин. Залялютдиновлар оиласи урушдан уйга эсон-омон қайтишди - отаси ҳам, узоқ ва бахтли ҳаёт кечирган акаси Элбек ҳам.

Элбадаги учрашув

Жароҳатини даволаб, уруш охирига келиб, Чингиз фронт учун захира бўлган полк таркибига ўтди. Танкга қарши қуроллар қўмондони сифатида Залялутдинов аскарларни тайёрлаган. 1945 йилда ротанинг бир қисми сифатида у яна Кенигсберг (Калининград) яқинидаги фронтга қайтган. Вазифа тугагандан сўнг, бўлинмалар 1-Украина фронтига Берлинга ҳужум қилишда ёрдам бериш учун юборилди.
Берлин жанги аллақачон тугаган, аммо немис қўшинлари ҳали ҳам қаршилик кўрсатар эди.
“Биз америкаликлар нацистлар қўлига ўтмаслиги учун Элба бўйлаб тўсиқлар ўрнатдик. 4-5 май кунлари эди. Бош штаб бошлиғи мени сулҳ тузишга ва нацистларни таслим бўлишга ишонтиришга чақирди. Мен эса немис тилида “Гитлер капут”дан ташқари, ҳеч нарса билмасдим, икки нафар офицер-таржимонни ёрдамга беришди – мен отдаман, улар велосипедда”, - дейди Чингиз Кабирович.
Ўтиш вақтида бўлинишга тўғри келди ва Чингиз белгиланган жойга боргач, ўз сафдошларини топа олмади. Немис бўлинмаларига етиб бориб душман позициясида ёлғиз қолди, тилни эса билмайди.
“Чўнтагимдан оқ байроқни чиқариб, силкита бошладим, чунки ўша пайтда менда қурол бўлмаслиги керак эди. Уларнинг штаб-автобусига яқинлашдик. У ерда тўртта генерал ўтирган эди. Кирдим, лекин қандай айтиш кераклигини билмайман. Мен харитадан йўлни уларга қалам билан кўрсатиб рақамларни ёзаман - 50-армия, учинчиси олдинда. Йигирма дақиқа давомида мен уларга харитада имо-ишоралар билан тушунтирдим: бу ерга борсангиз - “пух- пух” ва бармоғимни бўйнимга олиб бориб ҳалок бўласизлар дегандек ишора қиламан. Улар тушунгандек бошларини қимирлатишди. Қоронғи тушди, мен: “Бўлди - мени ташқарига чиқариб, бошимдан ўқ узишади” деб ўйладим. Ва шу пайт штаб бошлиғи етиб келди – у ҳам ёлғиз!.. Мени кўриб ҳайрон бўлди – бу ерда нима қилиб юрибсан? деди”, – урушнинг сўнгги соатларини эслайди Чингиз Кабирович.
© Рамиз БахтияровВетеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Ҳалигача ҳеч нарсани тушунмаган офицер 20 та машина ва аскар тайёрлаш ҳақида буйруқ олди ва ўз машинасига етиб боргач, ҳамма аллақачон кетганини кўрди - жанговар ҳаракатлар тугаган эди.

Танкдан бульдозерга

Урушдан кейин Чингиз Кабирович бирданига Тошкентга қайтмади - бир қанча вақт жангларда қийналган отрядлар, бўлинмалар ва бошқа бўлинмаларни тиклашга ёрдам берди. Бу иш туфайли жангчи бульдозер бошқаришни ўрганди.
“1951-йилда уйга қайтдим. Янгийўлда биринчи ихтисослигим - автотрактор станциясида токарлик бўйича ишладим. Икки ҳафтадан кейин директор чақириб бульдозер ҳайдашни биласанми деб сўради. Мен бу техникада ишлаганман, деб жавоб бердим. Менга биринчи навбатда автомашинани станциядан ҳайдаш, кейин эса завод ҳудудини чиқиндидан тозалаш буйруғи берилди. Тозалаш учун ярим соат вақт кетди. Эсимда, ҳамма томоша қилиш учун чиққанди - бизда булдозерни ҳеч ким кўрмаган, ҳамма учун ажабтовур техника эди”, - дейди қаҳрамонимиз.
© Рамиз БахтияровВетеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Чингиз Залялутдиновнинг парад кителида ўндан ортиқ орденлар, жумладан, “Қизил Юлдуз” ордени, “Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Кенигсбергни қўлга киритгани учун” медаллари, “Ватан уруши” ордени, шунингдек СССР, Россия ва Ўзбекистон эсдалик медаллари бор.
© Рамиз БахтияровВетеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Ветеран Великой Отечественной войны Чингиз Залялютдинов
Уруш фахрийсининг катта аҳил оиласи: икки қизи, тўртта набираси ва учта чевараси бор. Дарвоқе, чевараларидан бири, 7 ёшли Аслан катта бобосининг изидан борган, ҳарбий мактабда ўқийди.
Янгиликлар лентаси
0