https://sputniknews.uz/20220510/ozbekistonlik-qizlar-nano-yoldoshni-stratosferaga-uchirishdi-24457584.html
Ўзбекистонлик қизлар нано йўлдошни стратосферага учиришди
Ўзбекистонлик қизлар нано йўлдошни стратосферага учиришди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи 20 дан ортиқ қизлар стратосферага ўзлари ясаган ултра замонавий нано йўлдошни учирдилар.
2022-05-10T12:20+0500
2022-05-10T12:20+0500
2022-05-10T12:20+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0a/24457557_0:40:770:473_1920x0_80_0_0_ebccbfdd4c06a0104fd506f1b42005d5.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи 20 дан ортиқ қизлар стратосферага ўзлари ясаган ультра замонавий нано йўлдошни учирдилар. Бу ҳақда UNICEF хабар берди. Навоий нано йўлдошни учириш майдони этиб танланди. Бунга вилоятнинг мос ландшафти, ундаги кўплаб инновацион ва технологик лойиҳалар амалга оширилаётгани сабаб бўлди.Айтилишича, учириш жойи устида самолётлар парвози учун осмонни "ёпиш" талаб этилади. Шу мақсадда жараённи аэронавигация хизматлари мутахассислари назорат қилиб борди.Нанойўлдош стратосферада тахминан 2 соат бўлди ва 11,6 км баландликка кўтарилди.Жараёнда иштирок этган қизлар UniSat таълим (Uni-UNICEF, Sat - сунъий йўлдош) дастури иштирокчилари ҳисобланади.Бундан аввал 15-26 ёшдаги 188 нафар ўзбекистонлик қиз кодлаш, муҳандислик ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича 4 ойлик онлайн курсда ўқитилди.Улар орасидан 20 нафар қиз энг яхши академик натижаларга эришди ва Алмати шаҳрида Қирғизистон ва Қозоғистондаги тенгдошлари билан 10 кунлик амалий семинарда қатнашди. У ерда нанойўлдошни йиғиш, учириш ва олинган маълумотларни таҳлил қилиш ўргатилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0a/24457557_43:0:727:513_1920x0_80_0_0_35072193fd584e9d65c7d7e1f1a0ff8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонлик қизлар нано йўлдошни стратосферага учиришди
ўзбекистонлик қизлар нано йўлдошни стратосферага учиришди
Ўзбекистонлик қизлар нано йўлдошни стратосферага учиришди
Навойида 20 дан ортиқ қизлар стратосферага ўзлари ясаган ултра замонавий нано йўлдошни учиришди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи 20 дан ортиқ қизлар стратосферага ўзлари ясаган ультра замонавий нано йўлдошни учирдилар. Бу ҳақда
UNICEF хабар берди.
Навоий нано йўлдошни учириш майдони этиб танланди. Бунга вилоятнинг мос ландшафти, ундаги кўплаб инновацион ва технологик лойиҳалар амалга оширилаётгани сабаб бўлди.
Айтилишича, учириш жойи устида самолётлар парвози учун осмонни "ёпиш" талаб этилади. Шу мақсадда жараённи аэронавигация хизматлари мутахассислари назорат қилиб борди.
Нанойўлдош стратосферада тахминан 2 соат бўлди ва 11,6 км баландликка кўтарилди.
Жараёнда иштирок этган қизлар UniSat таълим (Uni-UNICEF, Sat - сунъий йўлдош) дастури иштирокчилари ҳисобланади.
Бундан аввал 15-26 ёшдаги 188 нафар ўзбекистонлик қиз кодлаш, муҳандислик ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича 4 ойлик онлайн курсда ўқитилди.
Улар орасидан 20 нафар қиз энг яхши академик натижаларга эришди ва Алмати шаҳрида Қирғизистон ва Қозоғистондаги тенгдошлари билан 10 кунлик амалий семинарда қатнашди. У ерда нанойўлдошни йиғиш, учириш ва олинган маълумотларни таҳлил қилиш ўргатилди.