Яна бир олтин: Турсуной Жабборова чемпион бўлди

© Национальный Олимпийский комитет Узбекистана Турсуной Джаббарова завоевала золотую медаль молодежном чемпионате мира по тяжелой атлетике в Греции
Турсуной Джаббарова завоевала золотую медаль молодежном чемпионате мира по тяжелой атлетике в Греции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2022
Oбуна бўлиш
Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Грецияда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -87 кг вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Турсуной Жабборова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбек спортчиси даст кўтариш машқида 109 кг натижа билан энг яқин таъқибчисини 9 кгга ортда қолдирди.
Жабборова силтаб кўтариш машқида 129 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди.
Спортчининг икки курашдаги 238 кг натижасига ҳеч бир рақибаси яқин кела олмади ва Турсуной мутлақ чемпион бўлди.
1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 238 (109+129) кг
2. Энтенза Реес (Куба) – 226 (99+127) кг
3. Элизабет Оуенс (АҚШ) – 222 (99+123) кг
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шарофиддин Амриддинов ҳам -102 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритганди.
Янгиликлар лентаси
0