https://sputniknews.uz/20220510/fuqaro-oz-uyidan-saljukiylarning-oltin-tangasini-topib-oldi-24459161.html
Фуқаро ўз уйидан салжукийларнинг олтин тангасини топиб олди
Фуқаро ўз уйидан салжукийларнинг олтин тангасини топиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев хонадонидан салжукийлар олтин динори ва кулолчилик буюмлари парчалари топилди.
2022-05-10T13:07+0500
2022-05-10T13:07+0500
2022-05-10T13:07+0500
жамият
термиз
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/751/31/7513154_0:0:1001:563_1920x0_80_0_0_703861efbec89b5561a81123169ccfe8.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев хонадонидан салжукийлар олтин динори ва кулолчилик буюмлари парчалари топилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди. Олтин динорни Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида топиб олган. У топилма ҳақида Термиз археология музейига мурожаат қилди.Музей ва вилоят маданий мерос бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ топилма аниқланган жойга борганида, қазилма майдонида дастлабки иш жараёни олиб борилди.У ердан Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари парчалари ҳам топилган.Музей директори бошчилигидаги музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилди.Мутахассислар олтин динорнинг олд томонидаги “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари, шунингдек, араб алифбосининг айрим ҳарфларини ўқишга муваффақ бўлишди. Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. У шикастланганига қарамай, яхши сақланиб қолинган. Унинг оғирлиги 1,92 граммга тенг.Улкан Эралиев қимматбаҳо топилмани белгиланган тартибда Термиз археология музейига топширди. Унга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилди.Айтилишича, бу йил Термиз археология музейи очилганига 20 йил тўлади. Шу йилгача музейда бирорта ҳам тилла танга бўлмаган.Термиз ўзининг стратегик жойлашуви туфайли империялар ўртасида тез-тез тортишувлар ва урушлар объектига айланган. 10 асрнинг 2 ярмида шаҳар қорахонийлар ва ғазнавийлар ўртасидаги қонли тўқнашувлар жойи бўлди.
термиз
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/751/31/7513154_124:0:875:563_1920x0_80_0_0_25bdb1448ae26598f88c2990f59abdec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фуқаро ўз уйидан салжукийларнинг олтин тангасини топиб олди
фуқаро ўз уйидан салжукийларнинг олтин тангасини топиб олди
Фуқаро ўз уйидан салжукийларнинг олтин тангасини топиб олди
Термизда топилган салжукийлар олтин динори Термиз археология музейининг биринчи тилла танга экспонатига айланди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев хонадонидан салжукийлар олтин динори ва кулолчилик буюмлари парчалари топилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги
хабар берди.
Олтин динорни Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев боғни суғориш чоғида топиб олган. У топилма ҳақида Термиз археология музейига мурожаат қилди.
Музей ва вилоят маданий мерос бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ топилма аниқланган жойга борганида, қазилма майдонида дастлабки иш жараёни олиб борилди.
У ердан Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари парчалари ҳам топилган.
Музей директори бошчилигидаги музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилди.
Мутахассислар олтин динорнинг олд томонидаги “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари, шунингдек, араб алифбосининг айрим ҳарфларини ўқишга муваффақ бўлишди. Танганинг орқа томонидаги матн деярли ўчиб кетган. У шикастланганига қарамай, яхши сақланиб қолинган. Унинг оғирлиги 1,92 граммга тенг.
Улкан Эралиев қимматбаҳо топилмани белгиланган тартибда Термиз археология музейига топширди. Унга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилди.
Айтилишича, бу йил Термиз археология музейи очилганига 20 йил тўлади. Шу йилгача музейда бирорта ҳам тилла танга бўлмаган.
Термиз ўзининг стратегик жойлашуви туфайли империялар ўртасида тез-тез тортишувлар ва урушлар объектига айланган. 10 асрнинг 2 ярмида шаҳар қорахонийлар ва ғазнавийлар ўртасидаги қонли тўқнашувлар жойи бўлди.