https://sputniknews.uz/20220510/fargonada-ilk-bor-murakkab-jarrohlik-amaliyoti-otkazildi-24457907.html
Фарғонада илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Фарғонада илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада илк бор атеросклероз касаллигига чалинган икки нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
2022-05-10T12:40+0500
2022-05-10T12:40+0500
2022-05-10T12:40+0500
жамият
фарғона вилояти
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19376459_61:0:2918:1607_1920x0_80_0_0_0e405655d2b37bc716d99bd83c49e499.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Фарғонада илк бор атеросклероз касаллигига чалинган икки нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.ССВга кўра, беморлардан бири йигирма беш йил юқори қон босимидан азият чекиб келган. Айниқса, охирги йиллар кучли бош оғриғи, ҳушдан кетиш, қўл-оёқларда ҳолсизлик, нутқ чалкашиши, кўриш қобилиятининг сустлашиши каби асоратлар беморни анча ҳолдан тойдирдирган. Шу йил ўтказилган томография текширувларидан сўнг унда атеросклероз касаллиги аниқланиб, бош мия қон томирлари тўсилиб қолгани маълум бўлган.Яна бир беморнинг тиббий текширувлардан кейин унинг уйқу артерияларини атероскелероздан тозалаш кераклиги аниқланган.Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали кардиожарроҳи Ҳондамир Мамадалиевнинг айтишича, уйқу артериясини атероскелероздан тозалаш — анчагина мураккаб муолажа. Бунинг учун беморнинг бўйин қисми жарроҳлик йўли билан очилиб, бош мияга кетган артериал қон томирлари холестериндан тозаланади. Бундай мураккаб операция Фарғонада илк бор ўтказилди.Операция муваффақиятли ўтди.
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/17/19376459_416:0:2623:1655_1920x0_80_0_0_713e141482c8ebcfff47faa097113b61.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғонада илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
фарғонада илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Фарғонада илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Фарғонада атеросклероз касаллигига чалинган икки нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Фарғонада илк бор атеросклероз касаллигига чалинган икки нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
ССВга кўра, беморлардан бири йигирма беш йил юқори қон босимидан азият чекиб келган. Айниқса, охирги йиллар кучли бош оғриғи, ҳушдан кетиш, қўл-оёқларда ҳолсизлик, нутқ чалкашиши, кўриш қобилиятининг сустлашиши каби асоратлар беморни анча ҳолдан тойдирдирган. Шу йил ўтказилган томография текширувларидан сўнг унда атеросклероз касаллиги аниқланиб, бош мия қон томирлари тўсилиб қолгани маълум бўлган.
Яна бир беморнинг тиббий текширувлардан кейин унинг уйқу артерияларини атероскелероздан тозалаш кераклиги аниқланган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали кардиожарроҳи Ҳондамир Мамадалиевнинг айтишича, уйқу артериясини атероскелероздан тозалаш — анчагина мураккаб муолажа. Бунинг учун беморнинг бўйин қисми жарроҳлик йўли билан очилиб, бош мияга кетган артериал қон томирлари холестериндан тозаланади. Бундай мураккаб операция Фарғонада илк бор ўтказилди.
Операция муваффақиятли ўтди.