Тошкент шаҳрини келгуси беш йилда ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои
Центральная аллея ведущая к памятнику Алишеру Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,6 бараварга ошириш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ҳукуматнинг "2022—2026 йилларда Тошкент шаҳри ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
Тошкент шаҳрида 2022—2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,6 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 бараварга, хизматлар ҳажмини 3 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,6 бараварга оширишни назарда тутувчи шаҳар ва туманлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар параметрлари;
ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган "йўл харитаси";
2022 йилда Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар.
Қарор билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра:
ҳар ойда туманлар сектор раҳбарлари халқ депутатлари кенгашларида лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот бериб боради;
ҳар ой якуни билан Тошкент шаҳар ҳокими халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашида лойиҳа параметрларини ва кўрсаткичлари ижроси ҳамда эришилган натижаларни муҳокама қилиб боради;
ҳар чоракда бош вазирнинг ўринбосарлари тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари иштирокида жойларга чиққан ҳолда, ўз йўналишлари бўйича лойиҳа вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказади ва зарур тадбирларни белгилайди;
ҳар чорак якуни билан лойиҳа ижроси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисларида кўриб чиқилади ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Президент Администрациясига ахборот киритиб борилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6 майдан кучга кирган.
Янгиликлар лентаси
0