Президент Тошкентдаги “Уч авлод боғи”ни бориб кўрди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Парк трех поколений, созданный в Яшнабадском районе города Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев: Шундай замон келаяптики, маҳалла ҳақиқий куч бўлаяпти. Масала ҳал бўлаётганини халқимиз сезаяпти.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида барпо этилган “Уч авлод боғи”ни бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, маҳаллалардаги маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни эзгу ишларга ундашда нуронийларнинг катта ҳаёт тажрибаси муҳим. Шу мақсадда маҳаллаларда, таълим муассасаларида кекса ва ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашувлари” ўтказилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Парк трех поколений, созданный в Яшнабадском районе города Ташкента.
Шавкат Мирзиёев посетил Парк трех поколений, созданный в Яшнабадском районе города Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ушбу янги боғ ҳам шу мақсадга хизмат қилади. Илгари бу жой қаровсиз, йўллари нотекис эди. Энди Алимкент кўчаси таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилди. Дарахт ва гуллар экилди, иссиқхона ва ишкомлар барпо этилди. Ўриндиқлар, пиёда ва велосипед йўлаклари аҳолининг ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакатда 3 миллиондан ортиқ нуронийлар бор. Улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, соғлиғига эътибор қаратилмоқда. 28 мингга яқин нуронийлар санаторийларда соғломлаштирилди, 450 минг нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Барча ҳудудларда Нуронийлар кенгашлари ва маҳаллаларда кексалар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимлари ташкил қилинди. “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди. 3 минг 500 нафардан зиёд фуқаролар“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Парк трех поколений, созданный в Яшнабадском районе города Ташкента.
Шавкат Мирзиёев посетил Парк трех поколений, созданный в Яшнабадском районе города Ташкента.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Шундай замон келаяптики, маҳалла ҳақиқий куч бўлаяпти. Масала ҳал бўлаётганини халқимиз сезаяпти. Ҳамма жойга нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар бўйича вакил қўйдик. Энди маҳалла раисининг “учта устуни” бор”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент фармонига мувофиқ, байрам арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 15 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти ва совғалар топширилди. Туман ва шаҳар ҳокимлари фронт ортида меҳнат қилган 10 минг нафар фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олди.