Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари бир-бирларини Ғалаба куни билан муборакбод этишди

© Официальный сайт президента КазахстанаТокаев обсудил с Мирзиёевым торговые связи в свете обострения геополитической ситуации
Токаев обсудил с Мирзиёевым торговые связи в свете обострения геополитической ситуации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
“Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бир-бирини, мамлакатларимизнинг биродар халқлари ва фахрийларини Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни билан самимий муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва фаровонлик, тинчлик ва равнақ тиладилар”, - дейилади Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари изчил ошиб бораётгани, парламентлар, ҳукуматлар ва ҳудудлар ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилган.
Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, инфратузилма ва бошқа устувор йўналишлардаги қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Путин Мирзиёевга Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати табрик йўллади
Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Янгиликлар лентаси
0