https://sputniknews.uz/20220508/tojikistonda-chegarachilar-toliq-jangovar-shay-holatiga-keltirildi-24432780.html
Тожикистонда чегарачилар тўлиқ жанговар шай ҳолатига келтирилди
Тожикистонда чегарачилар тўлиқ жанговар шай ҳолатига келтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Бунга Афғонистон билан чегарада “Толибон”* ва “Ислом давлати”** ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлган. 08.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-08T17:52+0500
2022-05-08T17:52+0500
2022-05-08T18:00+0500
дунёда
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/05/19537822_0:782:1881:1840_1920x0_80_0_0_e27ac37d1444a7c76e09b63f2d710cb4.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тожикистонда чегара қўшинлари бўлинмалари Афғонистон билан чегарадаги ҳодиса сабаб тўлиқ жанговар шай ҳолатига келтирилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар бермоқда.Қайд этилишича, 7 май куни Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Ҳожағар ҳудудида, 12-сонли Тожикистон чегара заставаси рўпарасида “Толибон”* радикал ҳаракати ва “Ислом давлати”** террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашув юз берган. Тўқнашувлар бир ярим соат давом этган. Тўқнашув бўлиб ўтган ер Тожикистон давлат чегарасига яқин.Хабарда ёзилишича, жанг натижасида ўқлар Тожикистон ҳудудига ҳам учиб ўтган. Тожикистон томонидан қурбонлар ва моддий зарар қайд этилмаган.Қўмита тожик-афғон чегарасидаги вазият барқарор деб баҳоланаётгани ва у тожикистонлик чегарачилар назорати остида эканини қўшимча қилган.*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.** Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/05/19537822_0:430:1881:1840_1920x0_80_0_0_20307eec76059f70e0538f51de2987fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, тожикистон
Тожикистонда чегарачилар тўлиқ жанговар шай ҳолатига келтирилди
17:52 08.05.2022 (янгиланди: 18:00 08.05.2022) Бунга Афғонистон билан чегарада “Толибон”* ва “Ислом давлати”** ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тожикистонда чегара қўшинлари бўлинмалари Афғонистон билан чегарадаги ҳодиса сабаб тўлиқ жанговар шай ҳолатига келтирилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати
хабар бермоқда. Қайд этилишича, 7 май куни Афғонистоннинг Тахор вилоятидаги Ҳожағар ҳудудида, 12-сонли Тожикистон чегара заставаси рўпарасида “Толибон”* радикал ҳаракати ва “Ислом давлати”** террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашув юз берган. Тўқнашувлар бир ярим соат давом этган. Тўқнашув бўлиб ўтган ер Тожикистон давлат чегарасига яқин.
Хабарда ёзилишича, жанг натижасида ўқлар Тожикистон ҳудудига ҳам учиб ўтган. Тожикистон томонидан қурбонлар ва моддий зарар қайд этилмаган.
“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари бўлинмалари тўлиқ жанговар шай ҳолатига келтирилди. Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари давлат чегарасини ишончли ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар ва салоҳиятга эга”, - дейилган хабарда.
Қўмита тожик-афғон чегарасидаги вазият барқарор деб баҳоланаётгани ва у тожикистонлик чегарачилар назорати остида эканини қўшимча қилган.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
** Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти