https://sputniknews.uz/20220508/fargonada-jahonda-uchramaydigan-yangi-gekkonlarning-turi-aniqlandi-24427496.html
Фарғонада жаҳонда учрамайдиган янги гекконларнинг тури аниқланди
Фарғонада жаҳонда учрамайдиган янги гекконларнинг тури аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Аниқланган геккон аллақачон тўлиқ шифрланган ва ҳатто филогенетик дарахтга айлантирилган. 08.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-08T12:59+0500
2022-05-08T12:59+0500
2022-05-08T12:59+0500
жамият
ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/08/24427447_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_a64b2483b41b1377b1c2496d5f28222c.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбек олимлари Фарғона водийсида бошқа давлатларда учрамаган гекконларнинг янги турини аниқлади. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.Янги турдаги геккон аллақачон тўлиқ шифрланган ва ҳатто филогенетик дарахтга айлантирилган. Бу эса унинг жаҳон фани учун мутлақо янги тур эканлигини кўрсатади.Камёб ва эндемик судралиб юрувчиларнинг терисидан олинган намуналар устида олиб борилган генетик тадқиқот натижалари у дунё фаунаси учун илк маротаба Alsophylax sp. gekkoni эканини кўрсатган.“Ажабланарлиси шундаки, Фарғона водийсида кўплаб зоологик тадқиқотлар ўтказилганига қарамай, бу тур эндигина кашф этилди. Бу, эҳтимол, ушбу турнинг махсус биологияси ва экологияси билан боғлиқ”, - дейилади хабарда.Ушбу тур Alsophylax уруғининг бошқа турлари сингари кичик ўлчамга эга. Вояга етганларининг катталиги боши билан ўртача 3 - 3,5 сантиметрни ташкил қилади. Улар тунда фаол бўлишади ва хавф туғилганда тупроқнинг ёриқлари ва нотекис жойларига яширинади. Шунингдек, бу тур акустик сигналлар ёрдамида мулоқот қилади.Айни пайтда намуналар олинган барча ҳайвонларнинг ДНКси ажратилган ва ДНК секвенцияси якунланиши кутилмоқда.Янги турга генетик жиҳатдан энг яқин турлар мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида яшовчи чийилдоқ гекконча (Alsophylax pipiens) ва силлиқ гекконча (Alsophylax laevis) ҳисобланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/08/24427447_33:0:1280:935_1920x0_80_0_0_31f70bb97e5b7421a0c2b7e5bedc42c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
жамият, ўзбекистон фанлар академияси (ўфа)
Фарғонада жаҳонда учрамайдиган янги гекконларнинг тури аниқланди
Аниқланган геккон аллақачон тўлиқ шифрланган ва ҳатто филогенетик дарахтга айлантирилган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбек олимлари Фарғона водийсида бошқа давлатларда учрамаган гекконларнинг янги турини аниқлади. Бу ҳақда Фанлар академияси
хабар берди. Янги турдаги геккон аллақачон тўлиқ шифрланган ва ҳатто филогенетик дарахтга айлантирилган. Бу эса унинг жаҳон фани учун мутлақо янги тур эканлигини кўрсатади.
Камёб ва эндемик судралиб юрувчиларнинг терисидан олинган намуналар устида олиб борилган генетик тадқиқот натижалари у дунё фаунаси учун илк маротаба Alsophylax sp. gekkoni эканини кўрсатган.
“Ажабланарлиси шундаки, Фарғона водийсида кўплаб зоологик тадқиқотлар ўтказилганига қарамай, бу тур эндигина кашф этилди. Бу, эҳтимол, ушбу турнинг махсус биологияси ва экологияси билан боғлиқ”, - дейилади хабарда.
Ушбу тур Alsophylax уруғининг бошқа турлари сингари кичик ўлчамга эга. Вояга етганларининг катталиги боши билан ўртача 3 - 3,5 сантиметрни ташкил қилади. Улар тунда фаол бўлишади ва хавф туғилганда тупроқнинг ёриқлари ва нотекис жойларига яширинади. Шунингдек, бу тур акустик сигналлар ёрдамида мулоқот қилади.
Айни пайтда намуналар олинган барча ҳайвонларнинг ДНКси ажратилган ва ДНК секвенцияси якунланиши кутилмоқда.
Янги турга генетик жиҳатдан энг яқин турлар мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида яшовчи чийилдоқ гекконча (Alsophylax pipiens) ва силлиқ гекконча (Alsophylax laevis) ҳисобланади.