“Дог биатлон” мусобақаси ғолиблари аниқланди – фото, видео

© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги“Дог биатлон” мусобақаси ғолиблари аниқланди
“Дог биатлон” мусобақаси ғолиблари аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Oбуна бўлиш
9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мазкур мусобақада Мудофаа вазирлиги жамоаси мутлақ ғолиб бўлди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўртасида бўлиб ўтган “Дог биатлон” мусобақаси ғолиблари аниқланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Дог биатлон” мусобақасининг сўнгги ҳал қилувчи босқичи — “Дог биатлон эстафета” беллашувларида иштирокчилар 1600 метр масофада жамоа бўлиб, эстафета шартларини бажаришди.
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги “Дог биатлон” мусобақаси
 “Дог биатлон” мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
1/3
“Дог биатлон” мусобақаси
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги “Дог биатлон” мусобақаси
 “Дог биатлон” мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
2/3
“Дог биатлон” мусобақаси
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги “Дог биатлон” мусобақаси
 “Дог биатлон” мусобақаси - Sputnik Ўзбекистон
3/3
“Дог биатлон” мусобақаси
1/3
“Дог биатлон” мусобақаси
2/3
“Дог биатлон” мусобақаси
3/3
“Дог биатлон” мусобақаси
Якуний натижаларга кўра, Мудофаа вазирлигининг эркаклар ва аёллар жамоалари мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, ўтган йилги натижасини такрорлашди. 2-ўринни ИИВ жамоаси эгаллади. 3-ўрин эса Миллий гвардия Қўриқлаш хизимати, ИИВ Қоровул қўшинлари, ДХХ "Бургут-1" жамоаларига насиб қилди.
Шунингдек, мусобақада “Дог биатлони якка тартибда югуриш”, “300 метрли тўсиқлардан хизмат итлари билан ўтиш”, “Ғалабага бўлган кучли иродаси учун”, “Дог биатлони 3200 метр масофага якка тартибда югуриш”, “Дог биатлон эстафетаси” каби қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Барча номинацияларнинг фахрли ўринларини Мудофаа вазирлиги вакиллари қўлга киритди.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов сўзга чиқиб, мамлакатда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлигини ошириш, касбий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш учун ҳам етарли шарт-шароитлар, қулай имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкилади. Мусобақа ғолиблари ва совриндорларини қутлаб, келгуси хизматлари фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг ғолибларга диплом, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
“Дог биатлон” мусобақаси ғолиблари аниқланди - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
“Дог биатлон” мусобақаси ғолиблари аниқланди - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
“Дог биатлон” мусобақаси ғолиблари аниқланди - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Янгиликлар лентаси
0