Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Азовстал”дан тинч аҳолини эвакуация қилиш якунланди – Россия Мудофаа вазирлиги

© Sputnik / Алексей КуденкоЭвакуация гражданских лиц с завода "Азовсталь"
Эвакуация гражданских лиц с завода Азовсталь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, "Азовстал”дан эвакуация қилинган кишиларнинг хавфсизлиги таъминланган ва уларга тиббиё ва руҳий ёрдам кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Мариуполда “Азовсталь” заводидан тинч аҳолини эвакуация қилиш операцияси якунланди. Бу ҳақда Россия Мудофаани бошқариш миллий маркази бошлиғи генерал-полковник Михаил Мизинцев маълум қилди.
Таъкидланишича, 5 майдан буён, операция бошлангани эълон қилинган пайтдан, 51 кишини, жумладан, 11 нафар болани қутқаришга муваффақ бўлинган. 7 май куни бир киши қутқарилган.

“Россия Федерация раҳбарияти томонидан қабул қилинган мисли кўрилмаган чоралар туфайли, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси вакилларининг фаол иштирокида бугун “Азовсталь” металлургия комбинатидан тинч аҳолини эвакуация қилиш гуманитар операцияси якунланди”, - дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, “Азовстал”дан эвакуация қилинган кишиларнинг хавфсизлиги таъминланган ва уларга тиббиё ва руҳий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг улар БМТ ва Қизил хоч вакиллари ҳамроҳлигида вақтинча жойлашиш жойларига кетишган.

Эслатиб ўтамиз Россия Қуролли кучлари ва ДХР мудофаа кучлари Мариуполь шаҳрини 7 март куни қуршаб олишган эди. 21 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу шаҳар тўлиқ озод қилинганини эълон қилди, бироқ “Азовсталь” заводида украиналик миллатчи батальонининг икки мингдан ортиқ жангарилари қолмоқда. Россия президенти Владимир Путин саноат зонасига ҳужумни тўхтатишни, аммо "ҳатто пашша учиб чиқа олмайдиган даражада” тўсиб қўйишни буюрган эди.

Мавзуга оид:

“Азов*” жангарилари тинч аҳолидан гуманитар коридорлар ҳақида хабарларни сир тутган
“Азов*” тинч аҳолини озиқ-овқатга алмаштиришни таклиф қилмоқда
Володин “Азовсталдаги” украиналик жангариларни террорчиларга қиёслади
Янгиликлар лентаси
0