Қаршидаги ноёб “Ватанпарварлар боғи” Ғалаба хотирасини ўзида сақлаб келади

Oбуна бўлиш
Майдони 7 гектарни ташкил қиладиган мазкур боғда музей ва блиндаж (дала истеҳкоми) қурилган, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонликлар хотираси абадийлаштирилган.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри марказида “Ватанпарварлар боғи” жойлашган. У 2018 йилда қурилган.
Майдони 7 гектарни ташкил қиладиган мазкур боғда Улуғ Ватан уруши тасвирланган музей ва блиндаж (дала истеҳкоми) қурилган, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонликлар хотираси абадийлаштирилган. Музейдаги экспонатлар орасида шевронлар, қурол-яроғ, аскарларнинг ҳақиқий моделлари, мусиқа асбоблари ҳам бор.
Блиндажнинг тепасида овоз кучайтиргич ёки ўша пайтда аталган радиокарнай ўрнатилган. Радиода ўтган йиллардаги машҳур ҳарбий қўшиқлар эшитилади ва афсонавий совет диктори Юрий Левитаннинг радио хабарлари ёзувлари эфирга узатилади.
Боғда Иккинчи жаҳон уруши фронтларида қатнашган ўзбекларга бағишланган экспозиция алоҳида ўрин тутади. Бу ерда сиз ўша даврларнинг ҳақиқий ҳарбий техникасини кўришингиз мумкин.
Боғ марказида Ўзбекистон харитасининг улкан макети барпо этилган. Унда хар бир ҳудуднинг буюк сиймолари, қадимий обидалари, сервиқор тоғлари, бепоён кенгликларигача акс этган
“Ватанпарвалар” боғи 2018 йилда президент Шавкат Мирзиёев томонидан очилган эди. Давлат раҳбари очилиш маросимида сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссасини ёшларга етказиш, тинчлик-осойишталигимиз учун катта хизматлар қилган ватандошлари ҳақида сўзлаб бериш зарурлигини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0