https://sputniknews.uz/20220507/ozbekistonliklar-13-turdagi-kasalliklarga-qarshi-emlanyapti-24415971.html
Ўзбекистонликлар 13 турдаги касалликларга қарши эмланяпти
Ўзбекистонликлар 13 турдаги касалликларга қарши эмланяпти
Sputnik Ўзбекистон
Дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюэнца тип Б (ХИБ)... 07.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-07T16:06+0500
2022-05-07T16:06+0500
2022-05-07T16:06+0500
жамият
эмлаш
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/14/21862767_0:157:3080:1890_1920x0_80_0_0_9664a50f9e68c135a6e265981eaaa5d1.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 13 турдаги касалликларга қарши режали эмланмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим раҳбари Дилором Турсунова маълум қилди. Мутахассисга кўра, мамлакатда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга мувофиқ, 13 турдаги юқумли касалликлар — дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюэнца тип Б (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган. Чақалоқларни силга ва гепатит В га қарши эмлаш эса туғуруқ комплексларида амалга оширилмоқда.Таъкидланишича, сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этган. Мамлакатда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олинмаган.“Муҳими, иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлди”, - дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими раҳбари.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/14/21862767_176:0:2905:2047_1920x0_80_0_0_e260dda953d11d683fb6140b4505f378.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, эмлаш, ўзбекистон
жамият, эмлаш, ўзбекистон
Ўзбекистонликлар 13 турдаги касалликларга қарши эмланяпти
Дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюэнца тип Б (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон аҳолиси 13 турдаги касалликларга қарши режали эмланмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим раҳбари Дилором Турсунова
маълум қилди. Мутахассисга кўра, мамлакатда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга мувофиқ, 13 турдаги юқумли касалликлар — дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюэнца тип Б (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.
Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган. Чақалоқларни силга ва гепатит В га қарши эмлаш эса туғуруқ комплексларида амалга оширилмоқда.
“Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда асосий восита ҳисобланади”, - дейди Дилором Турсунова.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этган. Мамлакатда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олинмаган.
“Муҳими, иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлди”, - дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими раҳбари.