Ўзбекистонда 34 та маданий мерос объекти қайта тикланади

© Sputnik / /Антон КурилкинМедресе в Бухаре
Медресе в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
34 та маданий мерос объектини таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 75 млрд сўм сарфланиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк обектларининг манзилли рўйхати тасдиқлади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу рўйхатдан жами 34 та маданий мерос объекти ўрин олган ва уларни таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 75 млрд сўм сарфланиши режалаштирилган. Бу маблағлар давлат бюджетидан ажратилади.
Жорий йилги рўйхатга кўра, Баҳодир Ялангтўшбий мадрасаси, Талипоч қалъа қолдиқлари, “Улуғбек” мадрасаси, Амир Олимхон мадрасаси, Кўк гумбаз, Оқ Сарой, Ислом Хўжа ёзги қароргоҳи, Чодра ҳовли каби объектларда реставрация ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Бухоро “Арк” қўрғони мажмуасидаги Қушбеги, Саисхона, Саломхона, Тахтхона маданий мерос объектларида таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилади. “Арк” қўрғони мажмуаси вайроналари қисмида “Археологик парк” ташкил қилинади.
Чорсу бозори реконструкцияси Маданий мерос агентлиги назоратида амалга оширилади
Бухоро шаҳридаги “Масжиди Калон” (Пои Калон мажмуаси) қулаб тушган қисмлар ва таъмирталаб деворларини таъмирлаш-қайта тиклаш, атрофини ободонлаштириш ишларини ҳам 2022 йилнинг IV чорагида амалга ошириш режалаштирилган.
Маълумот учун, яқинда маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилишга йўналтирилган ишонч телефони ишга туширилди. Энди мамлакат фуқаролари ва меҳмонлари бирор бир обидага нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга бўлаётган хавфни сезган ҳолатда, +(71) 200 01 18 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0