Кўп қаватли уйлар ҳолати махсус тизим ёрдамида ўрганилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНовостройки в сергелийском районе Ташкента
Новостройки в сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
Кўп қаватли турар жойларнинг ҳолатини ўрганиш ва маълумотларни тўплаш мақсадида янги тизим ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкентда кўп қаватли турар жойларнинг ҳолатини инвентаризация қилиш ва баҳолаш учун ахборот тизими яратилди. Эндиликда коммунал инспекторлар кўп қаватли уйларни айланиб, томлар, ертўлалар ва фасадларни суратга олади. Уйларнинг ҳолати бўйича тўпланган маълумотлар махсус ахборот тизимига жойлаштирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Уйларни кўздан кечириш давомида уйнинг фасади, йўлаклари, рақами, ёритиш тизими, ноқонуний қурилмалар ва бинонинг бошқа параметрлари ҳам ҳисобга олинади.
Инспектор “Гармония” манзиллар реестрида бинони танлайди. GPS тизими инспекторнинг координаталарини аниқлайди ва уларни текширилаётган уйнинг координаталари билан таққослайди.
Мезонлар бўйича махсус тузилган саволномани тўлдирган инспектор ҳар бир ҳолатни беш балли тизимда баҳолайди.
Агар координаталар ва фотосуратлар мос келса инспектор киритган маълумотлар тасдиқланади. Администратор инспекторнинг барча маълумотларини текширади ва уларни тасдиқлайди ёки баъзи маълумотларга аниқлик киритишни сўрайди. Тизимга бинони кўздан кечирмасдан, офисда ўтирган ҳолда маълумот киритиб бўлмайди.
Кўп қаватли уйларни ўрганиш ишларини тахминан уч ой ичида якунлаш режалаштирилган. Тўпланган маълумотлар умумлаштирилади ва Тошкент харитасига киритилади. Аниқланган камчиликлар долзарблигига кўра бартараф этиш бўйича оптимал режа ишлаб чиқилади.
Тизим Тошкент ҳокимлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Айтилишича, пойтахтда турли йилларида қурилган қарийб 12 000 та кўп хонадонли уй бор. Улардан ҳар бири эскирганлик даражасига эга. Кўп қаватли уйларнинг ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни умумлаштиришда янги ишлаб чиқилган тизим қўл келади.
Янгиликлар лентаси
0