Электротехника бўйича ўқув дастурлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади

Пустой класс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
Келгуси уч йилда электротехника тармоғи учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистондагиолийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Бу топшириқ кеча бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилди.
Таъкидланишича, зарур кадрларни тайёрлаш учун бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.
“Келгуси уч йилда электротехника тармоғи учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлади. Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд”, - деди давлат раҳбари.
Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига бириктирилиши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0