https://sputniknews.uz/20220507/dudlangan-mahsulotlar-organizmga-qanday-tasir-qiladi-24420523.html
Дудланган маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади?
Дудланган маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади?
Sputnik Ўзбекистон
Дудланган маҳсулотлар таркибида қандай зарарли моддалар бор ва улар инсон саломатлигига қандай таъсир қилади? 07.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-07T22:10+0500
2022-05-07T22:10+0500
2022-05-07T22:10+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/12/16026325_0:105:1999:1229_1920x0_80_0_0_99b7956c82a951b2b9dd2c9f9a9be9fb.jpg
Бу борада шифокор-парҳезшунос Елена Чадия Sputnikрадиосига жавоб берди.Дудланган маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилиш мумкин эмас. Шифокорнинг сўзларига кўра, бундан озиқ-овқатда кўп туз ва натрий моддаси бор.Дудланганлар таркибидаги кўп туз миқдори саломатлик учун ҳеч қандай фойда келтирмайди. Айниқса, аниқ бир касалликларда у жуда хавфли.Ошқозон ичак касалликларида дудланган озиқ-овқат маҳсулотлари ошқозонни безовта қилади, жигарга оғир юк бўлади. Семизликда натрий моддаси мумкин эмас. Чунки натрий организмда сувни ушлаб туради. Сув эса ёғ оксидланиш жараёнини секинлаштиради. Ортиқча вазннинг йўқолиши қийинлашади. Устига-устак натрий юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади.Шифокорнинг сўзларига кўра, дудланган колбаса, гўштда канцероген зарарли моддаси ҳам бўлади.Бундай маҳсулотлар тутунда дудланади. Жараённи тезлатиш учун турли кимёвий воситалар ҳам қўшилиши мумкин. Ёғоч оловидан чиқадиган тутунда канцероген моддаси бор. У тайёр бўлаётган маҳсулотга ҳам ўтади. Канцероген шуниси билан хавфлики, у саратон касаллигига олиб келиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/12/16026325_111:0:1888:1333_1920x0_80_0_0_0a975565e6cbe9e301b41e2bb9e56b87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси
Дудланган маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади?
Дудланган маҳсулотлар таркибида қандай зарарли моддалар бор ва улар инсон саломатлигига қандай таъсир қилади?
Бу борада шифокор-парҳезшунос Елена Чадия Sputnikрадиосига жавоб берди.
Дудланган маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилиш мумкин эмас. Шифокорнинг сўзларига кўра, бундан озиқ-овқатда кўп туз ва натрий моддаси бор.
Дудланганлар таркибидаги кўп туз миқдори саломатлик учун ҳеч қандай фойда келтирмайди. Айниқса, аниқ бир касалликларда у жуда хавфли.
Ошқозон ичак касалликларида дудланган озиқ-овқат маҳсулотлари ошқозонни безовта қилади, жигарга оғир юк бўлади. Семизликда натрий моддаси мумкин эмас. Чунки натрий организмда сувни ушлаб туради. Сув эса ёғ оксидланиш жараёнини секинлаштиради. Ортиқча вазннинг йўқолиши қийинлашади. Устига-устак натрий юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Шифокорнинг сўзларига кўра, дудланган колбаса, гўштда канцероген зарарли моддаси ҳам бўлади.
Бундай маҳсулотлар тутунда дудланади. Жараённи тезлатиш учун турли кимёвий воситалар ҳам қўшилиши мумкин. Ёғоч оловидан чиқадиган тутунда канцероген моддаси бор. У тайёр бўлаётган маҳсулотга ҳам ўтади. Канцероген шуниси билан хавфлики, у саратон касаллигига олиб келиши мумкин.