“Бойсун баҳори” фестивали бошланди – видео

© Sputnik/Анна ГриценкоВ Сурхандарье стартовал фестиваль "Бойсун бахори"
В Сурхандарье стартовал фестиваль Бойсун бахори - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбек халқининг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини ўзида тараннум этувчи "Бойсун баҳори" фестивали бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятида "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивали бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
7-8 май кунлари Сурхон воҳасининг сўлим Бойсун туманидаги "Паданг" қишлоғида ўзбек халқининг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини ўзида тараннум этувчи "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивали давом этади.
Халқаро фестивалга республиканинг барча ҳудудларидан ҳамда хорижий давлатлардан меҳмонлар ҳам ташриф буюришган.
Фестивал доирасида халқ сайиллари, концертлар, миллий таом ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаларини ташкил этилган.
“Бойсун баҳори” халқаро фестивалида иштирок этаётган фольклор жамоалари марказий саҳнада ўз чиқишлари билан беллашмоқда.
Беллашувда республиканинг 14 та, хорижий давлатларнинг 5 та фольклор жамоалари иштирок этмоқда. Жумладан, Буюк Британия, Франция, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларининг фольклор жамоалари ташриф буюришган.
Янгиликлар лентаси
0