https://sputniknews.uz/20220507/besh-metrdan-uzoqqa-sakragan-ozbek-sportchisi-osiyo-rekordini-yangiladi-24413014.html
Беш метрдан узоққа сакраган ўзбек спортчиси Осиё рекордини янгилади
Беш метрдан узоққа сакраган ўзбек спортчиси Осиё рекордини янгилади
Sputnik Ўзбекистон
Пара енгил атлетика: “Italian Open 2022”да 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали қўлга киритилди. 07.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-07T12:47+0500
2022-05-07T12:47+0500
2022-05-07T12:47+0500
спорт
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/07/24413333_10:0:3651:2048_1920x0_80_0_0_a5bba4ee6e65075704469a2aa342bf3a.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Италияда пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг биринчи ва иккинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли бошланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди. Биринчи кунМусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида Иззат Турғунов 5 метру 61 сантиметр масофага сакради. У Осиё рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди. Худди шу классда Жамолиддин Акобиров 4 метру 26 сантиметр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.Бундан ташқари, аёллар ўртасида клаб улоқтириш бўйича Ф32 классида Маҳлиё Акрамова 17 метру 69 сантиметр натижа қайд этди ва олтин медал эгасига айланди.Иккинчи кунЭркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов олтин медални қўлга киритди.Худди шу масофага Т36 классида югуришда иштирок этган Иззат Турғунов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.Бундан ташқари, аёлллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда Асила Мирзаёрова 3-натижани қайд этди ва бронза медалини қўлга киритди.Айни дамда делегация ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/07/24413333_465:0:3196:2048_1920x0_80_0_0_ac0c6d9bfd3a84aa6ac80b0d2b497c91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон
Беш метрдан узоққа сакраган ўзбек спортчиси Осиё рекордини янгилади
Пара енгил атлетика: “Italian Open 2022”да 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали қўлга киритилди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Италияда пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг биринчи ва иккинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли бошланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги
хабар берди. Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларининг Т36 классида Иззат Турғунов 5 метру 61 сантиметр масофага сакради. У Осиё рекордини янгилади ва олтин медалга
сазовор бўлди. Худди шу классда Жамолиддин Акобиров 4 метру 26 сантиметр натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Бундан ташқари, аёллар ўртасида клаб улоқтириш бўйича Ф32 классида Маҳлиё Акрамова 17 метру 69 сантиметр натижа қайд этди ва олтин медал эгасига айланди.
Эркаклар ўртасида Т13 классида 100 метр масофага югуриш баҳсларида Дониёр Аҳмедов олтин медални қўлга киритди.
Худди шу масофага Т36 классида югуришда иштирок этган Иззат Турғунов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, аёлллар ўртасида Т11 классида 100 метр масофага югуришда Асила Мирзаёрова 3-натижани қайд этди ва бронза медалини қўлга киритди.
Айни дамда делегация ҳисобида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.