https://sputniknews.uz/20220506/volodin-evropa-mamlakatlariga-eidan-chiqishni-maslahat-berdi-24402908.html
Володин Европа мамлакатларига ЕИдан чиқишни маслаҳат берди
Володин Европа мамлакатларига ЕИдан чиқишни маслаҳат берди
Sputnik Ўзбекистон
Володин Европа Иттифоқидан чиқишни Европа давлатлари суверенитетини сақлаб қолишнинг ягона йўли деб атади. 06.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-06T18:10+0500
2022-05-06T18:10+0500
2022-05-06T18:12+0500
дунёда
европа иттифоқи
вячеслав володин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23656304_0:13:1221:700_1920x0_80_0_0_d8bae2b5753b72c2e8588e0187dc1cbe.jpg
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўз суверенитетини сақлаб қолиш ниятида бўлган аъзо мамлакатлари Европа Иттифоқидан чиқиши керак, уларнинг бундан бошқа йўли йўқ, деди Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин. Европарламентнинг Европа Иттифоқини чуқур ислоҳ қилиш бўйича таклифлари “Европа бирлиги барбод бўлаётганини” билдиради.“Россияга қарши санкциялар жорий этилиши билан боғлиқ вазият кўрсатганидек, Европа Иттифоқи мамлакатларида бу борада бирдамлик йўқ. Шунинг учун биз йиллар давомида мавжуд бўлган тамойилдан воз кечиб, қарор қабул қилишнинг бошқа шаклларини излашга мажурмиз”, - деди Давлат Думаси спикери.Унинг таъкидлашича, бу ҳолатда муайян давлат фуқаролари олдида нархлар кўтарилганда, ишсизлик, иқтисодиётдаги муаммолар ҳисобга олинмасдан қабул қилинган қарорлар натижасида ким жавобгар бўлиши аниқ эмас.“Европада миллионлаб одамлар овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Уларнинг давлатлари ўз суверенитетини буткул йўқотади. Агар бугунги кунда ЕИ таркибига кирувчи давлатлар суверенитетини сақлаб қолишни ва ўз фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилишни истаса, уларда фақат битта йўл қолди – Европа Иттифоқидан чиқиш”, деб ёзган у.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23656304_137:0:1085:711_1920x0_80_0_0_0fe332ae2b6711d812bf28d060764684.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа иттифоқи, вячеслав володин
дунёда, европа иттифоқи, вячеслав володин
Володин Европа мамлакатларига ЕИдан чиқишни маслаҳат берди
18:10 06.05.2022 (янгиланди: 18:12 06.05.2022) Володин Европа Иттифоқидан чиқишни Европа давлатлари суверенитетини сақлаб қолишнинг ягона йўли деб атади.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўз суверенитетини сақлаб қолиш ниятида бўлган аъзо мамлакатлари Европа Иттифоқидан чиқиши керак, уларнинг бундан бошқа йўли йўқ,
деди Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.
“Европа бирлиги парчаланмоқда. Европарламент Европа Иттифоқини чуқур ислоҳ қилишга чақирди. Тасдиқланган қарорлар қаторида биргаликда қарор қабул қилиш тамойилини бекор қилиш ҳам бор. Бошқача айтганда, ЕИ аъзоларининг вето ҳуқуқидан маҳрум этиш таклиф қилинмоқда. Айрим давлатларнинг, демак, уларнинг фуқароларининг фикри энди қабул қилинмайди”, - дейди Володин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Европарламентнинг Европа Иттифоқини чуқур ислоҳ қилиш бўйича таклифлари “Европа бирлиги барбод бўлаётганини” билдиради.
“Россияга қарши санкциялар жорий этилиши билан боғлиқ вазият кўрсатганидек, Европа Иттифоқи мамлакатларида бу борада бирдамлик йўқ. Шунинг учун биз йиллар давомида мавжуд бўлган тамойилдан воз кечиб, қарор қабул қилишнинг бошқа шаклларини излашга мажурмиз”, - деди Давлат Думаси спикери.
Унинг таъкидлашича, бу ҳолатда муайян давлат фуқаролари олдида нархлар кўтарилганда, ишсизлик, иқтисодиётдаги муаммолар ҳисобга олинмасдан қабул қилинган қарорлар натижасида ким жавобгар бўлиши аниқ эмас.
“Европада миллионлаб одамлар овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Уларнинг давлатлари ўз суверенитетини буткул йўқотади. Агар бугунги кунда ЕИ таркибига кирувчи давлатлар суверенитетини сақлаб қолишни ва ўз фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилишни истаса, уларда фақат битта йўл қолди – Европа Иттифоқидан чиқиш”, деб ёзган у.