https://sputniknews.uz/20220506/toshkent---qarshi---shaxrisabz-yonalishida-bitta-afrosiyob-qatnaydigan-boldi-24391637.html
Тошкент - Қарши - Шахрисабз йўналишида битта “Afrosiyob” қатнайдиган бўлди
Тошкент - Қарши - Шахрисабз йўналишида битта “Afrosiyob” қатнайдиган бўлди
Sputnik Ўзбекистон
"Тошкент - Шахрисабз" йўналишида қатнайдиган “Afrosiyob” поезди "Қарши" бекати орқали ўтади. Йўналишлар бир-бирини такрорлагани сабабли Қаршига қатнайдиган... 06.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-06T11:53+0500
2022-05-06T11:53+0500
2022-05-06T11:53+0500
жамият
тошкент
қарши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1e/19889785_0:118:2048:1270_1920x0_80_0_0_f85587acdf9e3c6a5c0fd81cbc2bd69e.jpg
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. 7, 8 майдан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ хабар берди.Поезларнинг ҳаракат жадвали қуйидагича:“Бугунги кунда “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади”, дейилади хабарда.Маълумот учун, бугунги кунгача Тошкентдан Шаҳрисабзгача 4-сонли ва Шаҳрисабздан Тошкентгача 3-сон йўловчи поездлари қатнови амалга оширлган. Юқорида қайд этилган 757 ва 758 сонли поездлар ҳам Қарши бекати орқали ўтади. Йўналишлар қисман бир-бирини такрорлагани сабабли фақат биттасини сақлаб қолишга қарор қилинган.
қарши
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1e/19889785_0:0:1820:1365_1920x0_80_0_0_c7ebd45e0a1caa4c0ea57122ca525c11.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, қарши
Тошкент - Қарши - Шахрисабз йўналишида битта “Afrosiyob” қатнайдиган бўлди
"Тошкент - Шахрисабз" йўналишида қатнайдиган “Afrosiyob” поезди "Қарши" бекати орқали ўтади. Йўналишлар бир-бирини такрорлагани сабабли Қаршига қатнайдиган поезд бекор қилинган.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. 7, 8 майдан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ
хабар берди.
Поезларнинг ҳаракат жадвали қуйидагича:
“Тошкент- Шаҳрисабз” йўналишида қатнайдиган 758-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди Тошкент марказий вокзалидан соат 08:00 да қатнайди.
“Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатнайдиган 757-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.
“Бугунги кунда “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугунги кунгача Тошкентдан Шаҳрисабзгача 4-сонли ва Шаҳрисабздан Тошкентгача 3-сон йўловчи поездлари қатнови
амалга оширлган.
Юқорида қайд этилган 757 ва 758 сонли поездлар ҳам Қарши бекати орқали ўтади. Йўналишлар қисман бир-бирини такрорлагани сабабли фақат биттасини сақлаб қолишга қарор қилинган.