Россия элчихонасида Ғалаба кунига бағишланган қабул бўлиб ўтди
© Пресс-служба Посольства РФ в Узбекистане5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
Oбуна бўлиш
Улуғ Ватан урушининг бошидан то Берлинда Рейхстаг устидан Ғалаба байроғи кўтарилгунга қадар унда ўзбеклар қатнашди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбек халқининг жасорати кўп миллатли халқ бирдамлигининг абадий тимсолларидан бири бўлиб қолади, деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.
© Пресс-служба Посольства РФ в Узбекистане5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
Россиянинг Тошкентдаги элчихонасида фахрийлар учун тантанали қабул ташкил этилди. Тадбирда Олег Мальгинов йиғилганларни қутлар экан, уруш фахрийлари ва фронт орти меҳнаткашларининг жасоратини қайд этди.
“Бу сизнинг жасоратингиз, хизматларингиз, азиз фахрийлар! “Ҳаммаси фронт учун! Ҳаммаси Ғалаба учун!” шиори остида оғир жангларни бошдан кечирдингиз, қондошларни йўқотишдек аламни ҳис қилдингиз, юз километрлаб фронт йўлларини босиб ўтдингиз, уруш даврининг оғир синовларига дош бердингиз, заводлар, далалар ва шифохоналарда меҳнат қилдингиз. Бугун сизларнинг шараф, жасорат ва мардлик намунангиз ёш авлод учун зарур. Сизнинг иродангиз, Ватанга муҳаббатингиз, адолатли ишга бўлган ишончингиз билан биз ғалаба қозона олдик!”, - дея таъкидлади Мальгинов.
© Пресс-служба Посольства РФ в Узбекистане5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
Унинг фикрича, бугунги кунда Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва фронт меҳнаткашлари қаерда яшамасин, Россияда уларнинг қатъияти, жасорати ва фронтдаги биродарликка содиқлиги юксак қадрланишини билиши керак.
“Ахир бизни қаҳрамонларнинг муқаддас хотираси, азиз фронтчилар ва фронт орти меҳнаткашларига чексиз миннатдорлик, ғолиблар авлодига бўлган ҳайрат бирлаштириб туради”, - деди элчи.
© Пресс-служба Посольства РФ в Узбекистане5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
Улуғ Ватан урушининг бошидан то Берлинда Рейхстаг устидан Ғалаба байроғи кўтарилгунга қадар унда ўзбеклар қатнашди. Германиянинг сўзсиз таслим бўлгани тўғрисидаги акт ва Ғалаба байроғи 1945 йил 9 майда тошкентлик учувчи Абдусамат Тайметов экипажи томонидан Москвага етказилгани ҳам рамзий маънога эга.
“Республиканинг 2 миллионга яқин аҳолиси фронтга кетди. Уларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи, афсуски, ватанига қайтмади. Ўзбекистоннинг 200 мингдан ортиқ аскар ва офицерлари ҳарбий хизматлари учун мукофотлар билан тақдирланган. Улардан 301 нафари “Совет Иттифоқи Қаҳрамони”, 70 нафар Ўзбекистон фуқароси эса ҳар уч даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган”, - дея давом этди Мальгинов.
© Пресс-служба Посольства РФ в Узбекистане5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланган дастлабки кунларданоқ республика фронтни иқтисодий таъминлашда етакчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистон мудофаа саноати марказларидан бирига айланган.
Қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқаришни қайта йўналтиришдан ташқари, бу ерга 150 дан ортиқ саноат корхонаси эвакуация қилинди.
© Пресс-служба Посольства РФ в Узбекистане5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
Ўзбекистон 1,5 миллиондан ортиқ эвакуация қилинганларни қабул қилди. Улар орасида - 250 мингдан ортиқ етим болалар қамалдаги Ленинград, Белорусь ва Украинадан олиб кетилган. Уларнинг кўпчилиги учун ўзбек замини иккинчи ватанга айланган, болалар бу ерда ўз янги оилаларини топди. Уруш йилларида Иттифоқнинг турли ҳудудларидан 15 нафар етим болани асраб олган ўзбек темирчиси Шоаҳмед Шомаҳмудов ва унинг рафиқаси Бахри Акрамова (Шомаҳмудова) ҳаммамизнинг ёдимизда. Бу жасорат абадий кўп миллатли халқлар бирлигининг тимсолларидан бири бўлиб қолади.
© Пресс-служба Посольства РФ в Узбекистане5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
5 мая в Посольстве состоялся торжественный прием по случаю 77-ой годовщины Победы советского народа в Великой Отечественной войне.
“Бу бизнинг умумий маънавий-ахлоқий меросимиз бўлиб, унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоҳида, қардошлик ришталарини ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади”, - деди Олег Мальгинов.