https://sputniknews.uz/20220506/ozbekistonlik-olimlar-shirinlatgich-ishlab-chiqarishning-yangi-texnologiyasini-yaratdi-24392662.html
Ўзбекистонлик олимлар ширинлатгич ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратди
Ўзбекистонлик олимлар ширинлатгич ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратди
Sputnik Ўзбекистон
Олимлар “Sweetlife – I” ва “Sweetlife – II” номли озиқ-овқат ҳамда фармацевтика учун табиий ширинлатгичлар ишлаб чиқариш технологияси яратди 06.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-06T11:27+0500
2022-05-06T11:27+0500
2022-05-06T11:27+0500
маданият
янгиликлар
шакар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/630/56/6305613_0:0:2798:1574_1920x0_80_0_0_dcdba518a8206f0224b1bb5a36cb7f57.jpg
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар ширинлик кўрсатгичи шакардан 200 бавар кўпроқ бўлган ширинлатгич ишлаб чиқариш технологиясини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар бермоқда. Ўсимлик моддалари кимёси институти Тажриба ишлаб чиқариш корхонаси базасида “Sweetlife – I” ва “Sweetlife – II” номли озиқ-овқат ҳамда фармацевтика учун фойдаланиш мумкин бўлган табиий ширинлатгичлар ишлаб чиқариш технологияси яратилди.Бугунги кунда ушбу маҳсулотларнинг саноат услубида ишлаб чиқариш технологияси ҳамда саноат қурилмаси яратилди ва маҳсулотларнинг илк намуналари ишлаб чиқарилди”, дейилади хабарда.Айтилишича, ҳозирги пайтда таркибида шакар ҳисобланмаган, аммо ширин моддалар сақловчи 15 дан ортиқ ўсимлик турлари маълум. Ўсимлик турларидан олинган стевиозид структурали гликозидларга озиқ-овқатда ширинлаштирувчи восита сифатида истеъмол қилишга рухсат берилган.Ўзбекистонда стевияни ўстириш ҳамда чуқур қайта ишлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилган. Республикада парваришланган ўсимликдаги стевиозид моддаси дунёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилганига қараганда анча юқори - 19,7 %ни ташкил қилади.Сурхондарё ва Тошкент вилояларнинг барча туманларида стевия ўсимлигини маданийлаштириш ва етиштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.Маълумот учун, стевия ўсимлиги дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Унинг ширинлик даражаси юқори бўлса-да, ўта шифобахш ҳисобланади. Фармацевтикада гиёҳларга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан тайёр ҳолда стевия қадоқланган қутида чиқарилади. Уни уйда хона гуллари сифатида ўстирса ҳам бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/630/56/6305613_67:0:2798:2048_1920x0_80_0_0_4dc44818165b22264b9507b350194b31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, янгиликлар, шакар
маданият, янгиликлар, шакар
Ўзбекистонлик олимлар ширинлатгич ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратди
Олимлар “Sweetlife – I” ва “Sweetlife – II” номли озиқ-овқат ҳамда фармацевтика учун табиий ширинлатгичлар ишлаб чиқариш технологияси яратди
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар ширинлик кўрсатгичи шакардан 200 бавар кўпроқ бўлган ширинлатгич ишлаб чиқариш технологиясини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси
хабар бермоқда.
Ўсимлик моддалари кимёси институти Тажриба ишлаб чиқариш корхонаси базасида “Sweetlife – I” ва “Sweetlife – II” номли озиқ-овқат ҳамда фармацевтика учун фойдаланиш мумкин бўлган табиий ширинлатгичлар ишлаб чиқариш технологияси яратилди.
“Стевия ўсимлигидан олинадиган Sweetlife I ширинлатгичининг ширинлик кўрсаткичи шакарга нисбатан 200 баробар юқори, Sweetlife II - 250-300 баробар.
Бугунги кунда ушбу маҳсулотларнинг саноат услубида ишлаб чиқариш технологияси ҳамда саноат қурилмаси яратилди ва маҳсулотларнинг илк намуналари ишлаб чиқарилди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, ҳозирги пайтда таркибида шакар ҳисобланмаган, аммо ширин моддалар сақловчи 15 дан ортиқ ўсимлик турлари маълум. Ўсимлик турларидан олинган стевиозид структурали гликозидларга озиқ-овқатда ширинлаштирувчи восита сифатида истеъмол қилишга рухсат берилган.
Ўзбекистонда стевияни ўстириш ҳамда чуқур қайта ишлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилган. Республикада парваришланган ўсимликдаги стевиозид моддаси дунёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилганига қараганда анча юқори - 19,7 %ни ташкил қилади.
Сурхондарё ва Тошкент вилояларнинг барча туманларида стевия ўсимлигини маданийлаштириш ва етиштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, стевия ўсимлиги дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Унинг ширинлик даражаси юқори бўлса-да, ўта шифобахш ҳисобланади. Фармацевтикада гиёҳларга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан тайёр ҳолда стевия қадоқланган қутида чиқарилади. Уни уйда хона гуллари сифатида
ўстирса ҳам бўлади.