Гўшт, картошка, ёғ ва яна бир неча маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди

© AP Photo / J. Scott ApplewhiteМясо и стейки в продуктовом магазине в Маклине, штат Вирджиния, США
Мясо и стейки в продуктовом магазине в Маклине, штат Вирджиния, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Oбуна бўлиш
Гўшт, тирик ҳайвонлар ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Гўшт, тирик ҳайвонлар (мол, қўй) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани реализация қилиш бўйича айланма ҳамда уларни Ўзбекистонга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Солиқ кодексига қиритилган қўшимчаларга кўра, Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилган. Илгари 2022 йил 30 апрелгача эди.
Товуқ гўшти, музлатилган балиқ ва тирик паррандаларга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз 2022 йил 30 апрелгача этиб ўзгартиришсиз қолдирилган.
Янгиликлар лентаси
0