Федерал резерв Асосий ставкани сўнгги 42 йилда бўлмаган даражада оширди

© Commons.wikimedia / AgnosticPreachersKidЗдание Федеральной резервной системы в Вашингтоне
Здание Федеральной резервной системы в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2022
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Федерал Заҳира тизими инфляцияни жиловлаш мақсадида сўнгги 40 йилда қўлланилмаган мисли кўрилмаган чораларни қўлламоқда. Бунинг натижаси барча давлатларга таъсир қилиши мумкин.
АҚШда асосий ставка 0,7- 1,0 фоизга кўтарилди. Нархлар рекорд даражада қимматлади. Бунақасини америкаликлар 1980 йиллардан буён кўрмаган эди.
Айниқса, бензин ва электр энргияси нархи чўнтакка оғир ботади. Мамлакат захира тизими инфляцияни жиловлай оладими? Батафсил РИА Новости материалида.
АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) ставкани кетма-кет иккинчи марта оширди. Устига-устак бирданига 50 базавий пунктга - 2000 йил май ойидан буён биринчи марта кўтарилди.
Одатда Америка регулятори жуда эҳтиёткор. Ва айнан шу учун кўп танқидларга дучор бўлар эди.
Аммо тезлаштирилган инфляция тезда пасайишга мажбур бўлди. АҚШ Меҳнат Вазирлиги маълумотларига кўра, март ойида - 8,5 фоиз бўлган бўлса, февраль ойида 7,9 эди. Энг кўп бензин нархи кўтарилди. Бунинг орқасидан транспорт харажатлари ошди.
Америкаликларнинг севимли фастфудларининг нархи ҳам кескин ошди. Электр ва ижара ҳам ошмай қолмади.
Жо Байден ҳаммасига Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси сабаб бўляпти деб ўзини оқламоқчи бўлади. “70% инфляция Путин бензин нархини оширгани деб бўлди”, -ишонтирмоқда президент.
Аслида эса АҚШда товарлар ўтган йилдан буён қимматлашмоқда, деб таъкидлайди The Wall Street Journal. Бу “ортиқча федерал харажатлар ва юшмоқ пул-кредит сиёсати”нинг натижаси.
Федерал Заҳира тизими (ФЗТ) 2021 йил давомида рекорд даражадаги инфляция қисқа муддатли эканлигини бот-бот айтиб келди. Аслида, шошилинч чоралар кўриш зарур бўлган пайтда чора қўллай олмади. “Тезроқ ҳаракат қилишимиз керак эди”, дея тан олди бўлим бошлиғи Жером Пауэлл.
Захира тизимининг ҳаракатсизлиги ишсизликнинг ошишига олиб келди: апрелда 6% дан ошди. Шу билан бирга, биринчи чоракда Савдо вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ЯИМ йиллик ҳисобда деярли бир ярим фоизга камайди. “Бу импортнинг ўсиши ва захираларнинг секин тўлдирилиши натижаси. Бундан савдо мувозанати йўқолди. Хитойдаги пандемия сабабли чекловлар ҳам салбий таъсир кўрсатди”, - дея тушунтиради BitRiver молиявий таҳлилчиси Владислав Антонов.
Мана шу шароитда асосий ставкани кескин кўтаришга тўғри келди.
Бундай бўлиши кутилган эди ва бунга бозор ижобий муносабатда бўлди. Чоршанба кунги савдолар натижасида АҚШ фонд индекслари ижобий кўрсаткичда. Мисол учун, S&P деярли уч фоизга ошди. Ўсиш олдиндан нархга киритилган, деб таъкидлайди РИА Новости суҳбатдоши.
Доллар, аксинча, евро ва япон иенасига нисбатан 0,65 фоиздан кўп заифлашди.
“Регулятор март ойида бошланган пул-кредит сиёсатини кучайтиришда давом этяпти. Жером Пауэлл кейинги йиғилишларда яна бир қадамда 50 базавий пунктга ўсишни кўриб чиқишларини айтди. Катта эҳтимол билан икки ёки уч фоизгача кўтарилиши мумкин. Кейин инфляция, истеъмолга таъсирини баҳолаш учун бироз тўхтаб туришади”, - дейди Михаил Коган, Молиявий бошқарув олий мактаби таҳлилий тадқиқотлар бўлими раҳбари.
Айрим таҳлилчилар 75 пунктга ошишини ҳам истисно қилишмайди. ФЗТ раҳбариятида бунинг ашаддий тарафдори бор: Сент-Луис Федерал захира банки раҳбари Жеймс Буллард. У йил охиригача ставкани 3-3,25 фоизга оширишга чақирмоқда.
Бироқ, бу иш бермаслиги ҳам мумкин, дея огоҳлантиради “Амалий сармоя мактаби” асосчиси Федор Сидоров. АҚШ иқтисодиётида инқироз авж оляпти. Энергия таъминоти, агросаноат маҳсулотлари қимматлашмоқда. Пандемия даврида узилган логистика ва ишлаб чиқариш занжирлари ҳамон тиклангани йўқ. “Инфляцияни жиловлаш учун 6-7 фоизлик ставка керак. Лекин америкаликлар буни кўтара олмайди. Давлат қарзи жуда катта: аллақачон 30,4 триллион долларгав етган. Ҳукумат учун хорижий кредиторларга фоизлар тўлаш тобора қийинлашяпти”, – таъкидлайди эксперт.
Шу боис, нархлар ўсишда давом этади, дейди таҳлилчилар. АҚШ иқтисодиёти стагфляцияга – бир вақтнинг ўзида ЯИМ пасайиши билан ортиб бораётган инфляция ва ишсизликка олиб келади.

Ортиқча пулдан халос бўлиш

ФЗТ 1 июндан бошлаб ипотека ва ғазначилик облигацияларини мос равишда 17,5 миллиард ва 30 миллиард долларга сотишни бошлайди. Кузда эса 35 ва 60 миллиардга етказиш режалаштирилган.
Йил давомида регуляторнинг баланси қарийб триллион долларга камаяди. Ҳозир у деярли тўққиз триллионга эга.
Пул-кредит органлари бозордан “ортиқча” ликвидликни олиб ташлаб шу билан нарх ўсишини секинлаштирмоқчи.
2020-йил март ойидан бошлаб иқтисодиётга триллионлаб маблағ киритилди – улар пандемия даврида тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантирди.
“Энди ФЗТ рекорд даражадаги инфляцияга олиб келган фонд бозоридаги “кўпикни” йўқ қилишга уринмоқда. Фондлар ва бошқа марказий банклар томонидан облигацияларнинг оммавий сизиб чиқишига олиб келмаслик учун қимматли қоғозларни эҳтиёткорлик билан сотиш керак”, - дейди. Владислав Антонов.
АҚШ пул-кредит сиёсатининг кучайиши глобал молиявий-иқтисодий инқироз бошланишини англатади, дейди таҳлилчилар.
Инвесторлар иқтисоднинг тикланишига ишонмайди. Қимматли қоғозлар, облигациялар ва бошқалардан халос бўлиб, энг кам хавфсиз активларга - олтин ва нақд пулга сармоя киритишни афзал кўради. Бу, ўз навбатида, бутун дунё фонд бозорларига таъсир қилади”, - дейди Федор Сидоров.
АҚШ регулятори миқдорий қучайтиришлар биринчи ва ягона марта 2017-2019 йилларда қўллаган. Аммо ўшанда ФЗТ балансидаги активлар секинроқ сотилган: ойига ўн миллиарддан бошланди ва йил давомида 50 га кўтарилди.
Дарвоқе, 2018 йилнинг кузида S&P 500 20% га тушиб кетди. Бозордаги ваҳима тўхтатилди - Пауэлл АҚШ индексларини капиталлаштириш фойдасига пул-кредит сиёсатини нормаллаштиришдан бош тортди. Бу сафар бу ҳийла рекорд даражадаги инфляцияда иш бермайди.
Келгуси ойларда у янада тезлашади - экспертларнинг фикрича, барча мамлакатларда занжир бўлиб тарқалади. Литвада аллақачон 15,5 фоиздан кўпроққа ошди, Германияда 40 йил деганда- 7,3 максимумига чиқди.
Аҳолининг реал даромадлари эса пасаяди. Натижа: тўлиқ ва узоқ давом этадиган таназзул.
Жаҳон иқтисодиёти коронавирус инқирозидан чиқишга ҳали улгурмади. Энди эса Украинадаги махсус операция туфайли Россияга қўлланилган қаттиқ санкциялар оловга ёғ сепди. Нефть ва газ котировкалари рекорд даражада ошган. Ишлаб чиқариш, транспорт ва охир-оқибат, дўкон пештахталарида товарлар қимматлашяпти. Асосий ставкани оширилиши ушбу шафқатсиз доирадан чиқишга ёрдам бериши даргумон.
Янгиликлар лентаси
0