Хизмат итлари ўртасида “Дог биатлон” мусобақаси бошланди – фото, видео

Oбуна бўлиш
9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мазкур мусобақада Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар жамоалари ўзаро беллашишмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. 4 май куни Мудофаа вазирлиги мутахассис ва хизмат итларини тайёрлаш марказида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўртасида “Дог биатлон” мусобақаси бошланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мазкур мусобақада Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ҳамда Давлат божхона қўмитаси жамоалари ўз хизмат итлари билан иштирок этмоқда.
Жамоалар дастлаб “Дог биатлон” шартида ўзаро беллашишди. Унга кўра иштирокчилар 3200 метр масофага якка тартибда югуриш билан бирга белгиланган нишонни ҳам ўта аниқлик билан мўлжалга олган ҳолда вазифаларни юқори аниқликда бажаришга ҳаракат қилишди.
Таъкидланишича, бир нечта шартларни ўз ичига олган мазкур мусобақа барча иштирокчилар учун ўзаро билим, малака ва тажриба алмашиш имконини беради.
“Дог биатлон” мусобақаси 7 май кунига қадар давом этади.
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги“Дог биатлон” мусобақаси
“Дог биатлон” мусобақаси  - Sputnik Ўзбекистон
1/7
“Дог биатлон” мусобақаси
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги“Дог биатлон” мусобақаси
“Дог биатлон” мусобақаси  - Sputnik Ўзбекистон
2/7
“Дог биатлон” мусобақаси
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги“Дог биатлон” мусобақаси
“Дог биатлон” мусобақаси  - Sputnik Ўзбекистон
3/7
“Дог биатлон” мусобақаси
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги“Дог биатлон” мусобақаси
“Дог биатлон” мусобақаси  - Sputnik Ўзбекистон
4/7
“Дог биатлон” мусобақаси
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги“Дог биатлон” мусобақаси
“Дог биатлон” мусобақаси  - Sputnik Ўзбекистон
5/7
“Дог биатлон” мусобақаси
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги“Дог биатлон” мусобақаси
“Дог биатлон” мусобақаси  - Sputnik Ўзбекистон
6/7
“Дог биатлон” мусобақаси
© Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги“Дог биатлон” мусобақаси
“Дог биатлон” мусобақаси  - Sputnik Ўзбекистон
7/7
“Дог биатлон” мусобақаси
Янгиликлар лентаси
0