https://sputniknews.uz/20220505/tez-tibbiy-yordam-xodimlarini-ragbatlantirish-tizimi-yolga-qoyiladi-24379761.html
Тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади
Тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Беморлар фаолиятини яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади. 05.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-05T18:50+0500
2022-05-05T18:50+0500
2022-05-05T18:50+0500
жамият
тез ёрдам машинаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/818/30/8183061_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_aa1d4785eaa4a3b6b7e8c09bdada1ef2.jpg
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.Таъкидланишича, бугунги кунда тез тиббий ёрдам бригадаларининг 500 дан ортиғида врач етишмаслиги, 6 мингдан ортиқ шифокорлар ўриндошлик асосида ишламоқда. Халқаро тажрибада барча чақирувлар учун ҳам врачлар бўлиши шарт эмас.Шу муносабат билан чақирувларнинг мураккаблиги, долзарблиги ва турига кўра саралаш тизими жорий этилади. Янги ташкил этиладиган Колл-марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларни йўналтиради.Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади. Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.Бунда, ҳар чорак якунида фаолияти беморлар томонидан яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/818/30/8183061_117:0:1182:799_1920x0_80_0_0_1abe41f7c3cdc6784d54023b30314980.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тез ёрдам машинаси
жамият, тез ёрдам машинаси
Тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади
Беморлар фаолиятини яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда
маълум қилинди. Таъкидланишича, бугунги кунда тез тиббий ёрдам бригадаларининг 500 дан ортиғида врач етишмаслиги, 6 мингдан ортиқ шифокорлар ўриндошлик асосида ишламоқда. Халқаро тажрибада барча чақирувлар учун ҳам врачлар бўлиши шарт эмас.
Шу муносабат билан чақирувларнинг мураккаблиги, долзарблиги ва турига кўра саралаш тизими жорий этилади. Янги ташкил этиладиган Колл-марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларни йўналтиради.
Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади. Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.
“Шу билан бирга, кўрсатилган тиббий хизматларни беморлар томонидан холис баҳолаш орқали тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади”, - дейилган хабарда.
Бунда, ҳар чорак якунида фаолияти беморлар томонидан яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.