Германияда бензин тақчиллиги юзага келмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабота АЗС в Москве
Работа АЗС в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Oбуна бўлиш
Мамлакат шарқи Шведт шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводига боғлиқ. У, ўз навбатида, Россиядан келадиган энергия ресурсларидан фойдаланади.
ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Германиянинг шарқий қисми Россия нефтига эмбарго туфайли бензин танқислигига дуч келиши мумкин, дея огоҳлантирди Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек RTL Direkt телеканали эфирида.
“Афсуски, ҳақиқатан ҳам тақчиллик бўлишини инкор этиб бўлмайди, биз буни ҳал қила оламиз, лекин чекланган вақт ичида нефть кам, шунинг учун бензин ҳам жуда кам бўлади. Буни инкор этиб бўлмайди. Албатта, биз бундай бўлмаслиги учун ҳаракат қиляпмиз”, дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.
Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат шарқи Шведт шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводига боғлиқ. У, ўз навбатида, Россиядан келадиган энергия ресурсларидан фойдаланади.
Аввалроқ, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россия Федерациясига қарши олтинчи санкциялар пакетини эълон қилган эди. Унда ЕИ давлатларига олти ой ичида Россия хом нефтини импорт қилишдан, 2023 йилда эса нефть маҳсулотлари импортидан воз кечиш таклиф қилинган.
Маълумот учун, Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Биринчи навбатда чеклов чоралари банк секторига ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга таъсир кўрсатди. Кўпгина брендлар Россиядан чиқишларини эълон қилди.
Кремль бу чораларни иқтисодий уруш деб атади, бироқ улар воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёрлигини билдирди. Россия банки валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрди, дўстона бўлмаган мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўловлар рублга ўтказилди. Бундан ташқари, ҳукумат юзга яқин ташаббусни ўз ичига олган чекловчи чораларга қарши туриш режасини тайёрлади. Унинг маблағлари миқдори тахминан бир триллион рублни ташкил қилади.
Москвага нисбатан санкциялар босими аллақачон Қўшма Штатлар ва Европа учун иқтисодий муаммоларга айланиб, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг жиддий ошишига олиб келган.
Янгиликлар лентаси
0