Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Азов*” жангарилари тинч аҳолидан гуманитар коридорлар ҳақида хабарларни сир тутган

© AFP 2023 / Genya SavilovБойцы украинского добровольческого батальона "Азов"
Бойцы украинского добровольческого батальона Азов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Oбуна бўлиш
“Азов*” жангарилари тинч аҳолидан гуманитар коридорлар ҳақида маълумотларни сир тутган
ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. “Азовсталь” комбинати ҳудудида жойлашган “Азов*” миллатчи батальони жангарилари тинч аҳолидан гуманитар коридорлар ва эвакуация йўлаклари ҳақида маълумотни сир тутиб келган. Бу ҳақида комбинатни озод қилиш операцияси бўйича вакил маълум қилди.
“30-апрел ва 1-май кунлари корхона ҳудудидан озод этилган фуқаролар катакомбаларда бўлган вақт давомида уларнинг хавфсиз чиқиши учун ҳар куни махсус гуманитар йўлаклар очилиши ҳақида ҳеч нарса эшитмаганликларини маълум қилди”, дея мутасаддининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, “Азов*” жангарилари тинч аҳолидан Мариуполдаги вазият бўйича ҳам маълумот бермаган. Аҳоли эвакуция ташкиллаштирилгани ҳақида ҳам билмаган.
Апрель ойи ўртасида РФ Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков бутун Мариупол ҳудуди украин ҳарбийлари, ненацистлар, хорижий ёлланма аскарлар ва “Азов”* жангариларидан тозаланганини маълум қилган эди.
4 май куни РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина ҳарбий гуруҳларининг қолган вакиллари корхона ҳудудида хавфсиз тарзда тўсиб қўйилгани ва “Азовстал”га ҳеч қандай ҳужум бўлмаслигини маълум қилди.
Шу куни Россия Федерациясининг гуманитар ёрдам бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб-квартираси 5, 6 ва 7 май кунлари соат 8:00 дан 18:00 гача тинч аҳолини завод ҳудудидан эвакуация қилиш учун навбатдаги гуманитар йўлаклар ташкиллаштирилганини хабар қилган.
Маълум бўлишича, бу вақт давомида Россия ҳарбийлари ва ДХР тузилмалари “ҳар қандай жанговар ҳаракатларни бир томонлама тўхтатилиши, бўлинмаларнинг хавфсиз жойларга кўчирилиши ва тинч аҳолининг Россия Федерацияси ҳудудига ҳам ёки Киев ҳокимияти томонидан назорат қилинадиган ҳудудларга ҳам- аҳоли ўзи истаган йўналишда олиб чиқиб кетилишини таъминлайди”.
* Россияда террорчи деб тан олинган ва таъқиқланган ташкилот
Янгиликлар лентаси
0