"Аччиқ экспорт" - Ўзбекистон 3,2 миллион долларлик қалампир экспорт қилди

CC0 / Unsplash / Elle Hughes / Красный перец
Красный перец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Oбуна бўлиш
Умумий ҳисобда қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага камайган.
ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Ўзбекистонлик фермерлар 2022 йилнинг 3 ойида 3,2 минг тонна қалампир экспорт қилишди, бе ҳақида Давлат Статистика қўмитаси хабар қилмоқда.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 15 та хорижий давлатларга қиймати 3,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 3,2 минг тонна қалампир экспорт қилган.
2022 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 2,2 минг тонна, Қирғиз Республикаси – 346 тонна, АҚШ – 166,5 тонна, Россия – 161 тонна, Германия – 138,4 тонна, Украина – 83 тонна
Хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар: Сурхондарё вилояти – 1,2 минг тонна, Жиззах вилояти – 567 тонна ва Самарқанд вилояти – 373 тонна.
Умумий ҳисобда қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага камайган.
Янгиликлар лентаси
0