Аброржон Пўлатов Миллий медиа ассоциациясига бош директор бўлди

© Фото: Национальная медиа-ассоциация УзбекистанаАброржон Пулатов
Аброржон Пулатов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2022
Oбуна бўлиш
Куни кеча ЎзЭОАВМА Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Аброржон Пўлатов Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори этиб тайинланди.
Ассоциация матбуот хизматининг Sputnik мухбирига маълум қилишича, ҳозирда Шерзодхон Қудратхўжа бошчилигида янги жамоа шакиллантирилмоқда.
Аброр Пўлатов 1986 йил 12 февралда Фарғона вилоятида туғилган. 2006 йил Тошкент ислом университетининг ҳуқуқшунослик факультетини, 2008 йил ЎзМУ Олий журналистика курсини тамомлаган. У сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.
Пўлатов 2007-2019 йилларда ИИВ Транспорт ИИББ , "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши матбуот котиби, “Авторадио медиа” хусусий корхонаси директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот котиби лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Қайд этиш жоиз, куни кеча ЎзЭОАВМА Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди. Таъкидланишича, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси сўз ва овоз аҳли учун янги платформа сифатида вужудга келади.
Янги платформа ўз сафига яна кўплаб янги аъзоларни қабул қилади. У медиа вакилларининг мулоқот қиладиган, ўзаро фикр алмашадиган майдонга айланади.
Шунингдек, эндиликда медиаконтент тайёрлашда меъдага тега бошлаган кўнгилочар дастурлардан таҳлилий, мушоҳада қилишга ундайдиган кўрсатувлар тайёрланишига эътибор қаратилади.
Маълумот учун, ЎзЭОАВМА республикадаги нодавлат телерадиоканаллар, кабел телевидениеси студияларини қамраб олган энг йирик нодавлат-нотижорат медиа ташкилоти ҳисобланади. Ҳозирда ЎзЭОАВМА 18 та нодавлат телеканал, 19 та радиоканал, Ўзбекистон кабел телевидениесига аъзо бўлган 100 та электрон ОАВ (шундан 52 таси хорижий каналлар)ни ўз ичига олади.
Янгиликлар лентаси
0