https://sputniknews.uz/20220504/tiv-ozbekiston-va-afgoniston-chegarasida-otishma-sodir-bolganini-rad-etdi-24348401.html
ТИВ Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлганини рад этди
ТИВ Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлганини рад этди
Sputnik Ўзбекистон
Айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги отишмада Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. 04.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-04T12:36+0500
2022-05-04T12:36+0500
2022-05-04T12:36+0500
сиёсат
ўзбекистон тив
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051738_0:47:1200:722_1920x0_80_0_0_79a065a0391c4fc7ab27dbef5ef5d174.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-афғон чегарасида отишма содир бўлгани айтилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атаган.Вазирлик оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлаб қолган.Сиёсатшунослар Термиз ўққа тутилгани айтилган фейк ҳақида қандай фикрда
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051738_88:0:1112:768_1920x0_80_0_0_6d862ace83d977975f34f781b3f20c5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон тив, афғонистон
сиёсат, ўзбекистон тив, афғонистон
ТИВ Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлганини рад этди
Айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги отишмада Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-афғон чегарасида отишма содир бўлгани айтилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
“Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир”, - дейилган
баёнотда.Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атаган.
Вазирлик оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлаб қолган.