"НАТОнинг воввуллаши" Украина воқеаларига олиб келди - Рим папаси

© Sputnik / Алекс Панциков / Медиабанкка ўтишПапа римский Франциск
Папа римский Франциск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Oбуна бўлиш
Рим папаси Франциск айтишига кўра, НАТОнинг Россия чегаралари яқинида "воввулаши" Кремлни Украинада махсус операция бошлашига олиб келган.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. НАТОнинг Россия чегаралари яқинидаги ҳаракатлари Украинада махсус операция бошланишига олиб келган бўлиши мумкин, деди Рим папаси Франциск Италиянинг Corriere della Sera нашрига.

"Эҳтимол, НАТОнинг Россия чегаралари яқинида воввуллаши Кремлнинг ана шундай реакциясига олиб келган. Унинг жаҳлини айнан нима чиқарганини айтиш қийин, лекин бу ҳам сабаблардан бири бўлган бўлиши керак", - деди Франциск.

Понтифик Украинага қурол етказиб бериш тўғрими-йўқми деган саволга жавоб беришга қийналди, лекин қуролланиш пойгасига қарши эканини билдирди.
"Урушлар биз ишлаб чиқарган қуролларимизни синовдан ўтказиш учун уюштирилади. Испаниядаги фуқаро уруши вақтида ҳам шундай бўлган, Сурия, Яман, Ироқ ва Африкада ҳам бирин-кетин урушлар бўлмоқда. Уларнинг барчасининг ортида халқаро манфаатлар турибди", - деди Франциск.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0