Жиззахда сел оқизиб кетган 20 ёшли фуқаро қутқарилди

© Sputnik / Виталий АньковПодмытая ливнями дорожное полотно на трассе, архивное фото
Подмытая ливнями дорожное полотно на трассе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2022
Oбуна бўлиш
Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик кузатилган.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Жиззах вилояти Зомин туманида сел оқизиб кетган 20 ёшли фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар бермоқда
4 май куни Зомин туманининг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида туманнинг "Пишоғар", "Аччи" ва "Шўрча" қишлоқларидан ўтган сойлардан сел сувларини оқиши кузатган.
Ҳодиса оқибатида сел сувлари Жиззах–Зомин автомобиль йўли остида ўрнатилган қувурларга сиғмасдан ушбу йўлнинг 25, 26, 27-километрлари устидан тошиб, яна сой ўзани бўйлаб оқиб ўтган.
Зудлик билан воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган "Пишоғар" ҚФЙ Қонғли қишлоғида яшовчи 20 ёшли фуқаро Э.Н.ни қутқариб олди. Ҳозир унинг аҳволи яхши, тан жароҳати олмаган.
Сел оқими оқибатида аҳоли томорқалари, ҳовлилари ва ички кўчаларда сув тошиши ҳолатлари кузатилди.
Қутқарувчилар сел сувлари тошган кўчалар, аҳоли хонадонларини ўрганишмоқда. ЙҲХ хизмати йўлларда хавфсизликни назоратга олган.
Янгиликлар лентаси
0