"Ялтга йўл" халқаро мусиқа фестивали финали - жонли эфир

Oбуна бўлиш
"Ялтага йўл" фестивали - Қизил Армиянинг қаҳрамонона халаскорлиги ва дунёни фашизмдан озод қилиш учун тўлаган даҳшатли нархи ҳақидаги тарихий хотирани унутмасликни мақсад қилган.
ТОШКЕНТ, 3 мая - Sputnik. Бугун Москвада илк бор “Ялтага йўл” халқаро мусиқа фестивалининг финал танлови бўлиб ўтмоқда.
"Ялтага йўл" танловига дунёнинг 47 давлатидан 250 та ариза топширилди. Мусобақанинг ярим финалига Хитой, Бразилия, Испания, Эквадор, Исроил, Сурия, Нигерия, Туркия, Аргентина, Ҳиндистон, Эрон, Сербия, Франция, Италия, Корея каби 15 давлат вакиллари етиб келган.
Финал - гала-концерт шаклида бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар машҳур Россиялик артистлар билан бирга саҳнада рус ва совет эстрадасининг энг машғур қўшиқларини ижро этишади. Ғолибга 5 000 000 рубль мукофот белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу фестивалнинг асосий мақсади - Қизил Армиянинг қаҳрамонона халаскорлиги ва дунёни фашизмдан озод қилиш учун тўлаган даҳшатли нархи ҳақидаги тарихий хотирасини унутмасликдир.
Янгиликлар лентаси
0