ФВВ бугунги сел оқибатлари ҳақида маълум қилди - видео

© Uzb_MeteoПоследствия сели в Кашкадарьинской области
Последствия сели в Кашкадарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2022
Oбуна бўлиш
Қашқадар ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида сел келиш ҳодисалари кузатилди, аҳоли мулкига зарар етмаган - ФВВ.
ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Бугун, 3 май куни Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида сел кучли ёғингарчилик ва сел келиши кузатилди, деб хабар қилмоқда ФВВ.
Хусусан, Қашқадарё вилояти Шахрисабз тумани "Ҳисорак" ҚФЙ ҳудудда ёғиб ўтган ёғингарчилик тепаликларидан қум аралаш шағалларни ички йўлларга ювиб туширган. Ҳодиса оқибатида аҳоли хонадонлари, уларнинг мулкларига зиён етмаган.
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида қисқа муддатли ёғиб ўтган ёмғир ёғиши натижасида туманнинг "Мачай", “Юқори Мачай” ва "Дарбанд" қишлоғида қисқа муддати сел оқими кузатилган. Сел сувлари "Мачай", “Юқори Мачай” қишлоқларининг ички йўлларига ҳамда "Дарбанд" қишлоғи ҳудудидан ўтган М-39 "Тошкент-Термиз" халқаро автомобиль йўлига тошган. Сел сувлари оқибатида аҳоли хонадонлари, итимоий объектлар ва коммуникация тармоқларига зарар етмаган. "Тошкент-Термиз" халқаро автомобиль йўлида транспорт воситалари қатнови тўхтатилмаган.
Сариосиё тумани тоғли ҳудудининг "Хонжиза" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Хурсандсой" сойида сув ҳажми ортиб, сой четига ўрнатилган 2 дона, 110 кВт кучланишли метал конструкцияли устунлар остини ювиши оқибатида ушбу устунларни ёнбошга йиқилишига олиб келган. Айни вақтда ушбу электр устунларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назардан электр таъминоти вақтинча узилган.
Шу билан бирга, "Цангардак" сойи тепаликларидан оқиб тушган ёмғир сувлари тупроқ ва қум-шағалларни ички йўлларга оқизиб келган. Йўлларда тўпланган лойқа ва қум-шағаллар махсус муҳандислик техникалари ёрдамида тўлиқ бартараф этилди. Ёғингарчилик оқибатида аҳоли хонадонлари ва уларнинг мулкига зиён етмаган.
Ҳозирда сел оқимидан сўнг йўлларда йиғилиб қолган қум-шағал ва лойиқаларни тозалаш ишлари ФВВ ва тегишли хизматлар ходимлари ҳамда махсус муҳандислик техникалари ёрдамида амалга оширилмоқда.
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз.
Маълумот учун, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 3-5 май кунлари Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Тошкент, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик ва сел келиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0