Москва Жоме масжидида минглаб мусулмонлар Ҳайит намозини ўқишди

Oбуна бўлиш
Бу йил Москва Жоме масжидада, пандемиядан олдинги йилларда бўлгани каби ўн минглаб мусулмонлар тўпланишди. .
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Бугун бутун дунёда, жумладан Россияда ҳам миллионлаб мусулмонлар Рамазон ҳайитни нишонлашмоқда.
Эрта тонгдан мусулмонлар байрамона либосларда масджидларга тўпланишди. Бу йил пандемиядан сўнг илк бор барча масжидларда карантин чекловларисиз тўпланишга рухсат беришди.
Москва Жоме масжидида ҳам, пандемиядан олдинги йилларда бўлгани каби, ўн минглаб мусулмонлар тўпланишди. Масжид ичига сиғмаганлар унинг олдидаги майдон ва кўчаларда ҳам жойлашиишди.
Москва Жоме масжидидан тўғридан тўғри трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Ийд ал-Фитр - муқаддас Рамазон ойида рўзанинг тугашини билдиради. Ушбу кун маънавий юксалиш, эзгу амаллар ғоялари билан бевосита боғлиқдир.
Умумий намозга кела олмаганлар жонли эфирга орқали уланиб байрам намозида иштирок этишлари мумкин. Жонли эфир соат 07:00 дан бошланди.
Янгиликлар лентаси
0