https://sputniknews.uz/20220501/registratsiyasiz-15-kun-putin-ozbekiston-bilan-bitimni-ratifikatsiya-qildi-24316848.html
"Регистрациясиз 15 кун": Путин Ўзбекистон билан битимни ратификация қилди
"Регистрациясиз 15 кун": Путин Ўзбекистон билан битимни ратификация қилди
Sputnik Ўзбекистон
Путин Ўзбекистон билан битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
2022-05-01T16:44+0500
2022-05-01T16:44+0500
2023-04-05T18:37+0500
россия
ўзбекистон
мигрантлар
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0d/23956488_0:137:3153:1910_1920x0_80_0_0_29552a20674b5b927b32aafdb383882d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Владимир Путин “Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудуди бўлиш тартиби тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.Ўзбекистон фуқароларининг Россияда мажбурий рўйхатга олиниши (регистрация) ушбу мамлакатга кирган кундан бошлаб 15 кунгача узайтирилди. Бундай тартиб Ўзбекистонга келган Россия фуқароларига нисбатан амал қилади. Илгари Ўзбекистон фуқаролари Россияга киргандан кейин 7 кун ичида, Ўзбекистонда россияликлар эса 3 кун ичида миграция рўйхатидан ўтишлари керак эди.Ҳужжат 1 май куни ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги келишув 2021 йил 17 июн куни имзоланган.Бундан аввал Россия Федерация Кенгаши битимни ратификация қилганди.Ўзбекистон томони барча ратификация жараёнларини якунлаган.Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларига миграция рўйхатидан ўтиш учун 15 кунлик муддат белгиланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0d/23956488_210:0:2941:2048_1920x0_80_0_0_af6ad033c8fb5d0ba5dd5cfb71d8507a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин ўзбекистон билан битимни ратификация қилди
путин ўзбекистон билан битимни ратификация қилди
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Владимир Путин “Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудуди бўлиш тартиби тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда мажбурий рўйхатга олиниши (регистрация) ушбу мамлакатга кирган кундан бошлаб 15 кунгача узайтирилди. Бундай тартиб Ўзбекистонга келган Россия фуқароларига нисбатан амал қилади.
Илгари Ўзбекистон фуқаролари Россияга киргандан кейин 7 кун ичида, Ўзбекистонда россияликлар эса 3 кун ичида миграция рўйхатидан ўтишлари керак эди.
Ҳужжат 1 май куни ҳуқуқий ахборот
порталида эълон қилинди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги келишув 2021 йил 17 июн куни имзоланган.
Бундан аввал Россия Федерация Кенгаши битимни ратификация қилганди.
Ўзбекистон томони барча ратификация жараёнларини якунлаган.
Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларига миграция рўйхатидан ўтиш учун 15 кунлик муддат белгиланган.