https://sputniknews.uz/20220430/ramazon-chodiri-moskva-musulmonlarini-birlashtimoqda-24291360.html
"Рамазон чодири" Москва мусулмонларини бирлаштирмоқда
"Рамазон чодири" Москва мусулмонларини бирлаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россиядаги эрон элчиси бутун дунё мусулмонларини экстремизм ва низоларга қарши биргаликда курашишга чақирди. 30.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-30T02:12+0500
2022-04-30T02:12+0500
2025-03-08T13:48+0500
жамият
москва
рамазон ойи
эрон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1e/24291751_0:1:1061:598_1920x0_80_0_0_81128d60f886f1cd7f47149a97648495.png
ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Эрон Ислом Республикаси элчиси Казем Жалоли Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган “Рамазон чодири” хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини бирлашишга чақирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Жалоли айтишига кўра, мусулмонларнинг асосий кучи – бу ирода ва бирликдир. Ғарб ҳарчанд экстремистик ҳаракатларни уюштирмасин, мусулмонлар орасида низо чиқара олмайди.“Ғарб мафкурачилари террорчи ва экстремистларни мусулмонлар номидан ҳаракат қилишга ишонтира олди, лекин дунёда мусулмонлар орасида низо чиқара олмади. Бизнинг динимиз соф ва барчани тинчлик ва яхши қўшничиликда яшашга чақиради” – деди Жалоли.Эрон элчиси Фаластин муаммоси борасида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбга ишонч йўқ, чунки Фаластинни эркин қилиш борасида энг юқори доираларда ўтказилган музокаралар ҳам ҳеч нарсага олиб келмади. БМТ томонидан қабул қилинган 900 дан ортиқ ҳужжатлар фақат қоғозда қолди.Халқаро Ал-Ақсо куни – Рамазон ойининг сўнгги жума куни нишонланади. Ушбу кунни нишонлаш Эрон собиқ раҳбари Аятолла Хомайни ташаббуси билан, фаластин халқининг мустақиллиги учун курашига бирдамлик рамзи сифатида 1979 йилда бошланган.Москвада турли давлатлар ва Россиянинг турли вилоятларидан келган мусулмонлар жуда кўп яшайди. Ҳар йили Рамазон ойида Хотира масжиди ҳудудида “Рамазон чодири” номли хайрия ифторлик ўтказиш – анъанага айланган. Тадбир Москвада яшайдиган бирор мусулмон давлатлари, миллий, диний ёки бошқа уюшмалари ҳомийлигида ўтказилади. Бир кун ўзбеклар, бошқа кун тожиқлар, учинчи кун татар мусулмонлари 1500 киши учун ифторлик дастурхони ёзади. Одатда, Рамазон ойи бошланмасдан туриб чодирда бўш кун қолмайди.Ифторлик давомида ҳомий томон турли маданий ва диний тадбирлар ҳам намойиш қилиши мумкин, Қуръон тиловат қилинади, нашидлар куйлайди, танловлар ўтказилади. “Рамазон чодири” миллати ва мазҳаби ва бошқа гуруҳидан қатъий назар – барча мусулмонларни бир хил қабул қилади. Москвада ушбу ажойиб анъана бошланганига бу йил 16 йил тўлди.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1e/24291751_131:0:930:599_1920x0_80_0_0_fcca10bf3155fca1393a076f0daf6152.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, москва, рамазон ойи, эрон, россия
жамият, москва, рамазон ойи, эрон, россия
"Рамазон чодири" Москва мусулмонларини бирлаштирмоқда
02:12 30.04.2022 (янгиланди: 13:48 08.03.2025) Россиядаги эрон элчиси бутун дунё мусулмонларини экстремизм ва низоларга қарши биргаликда курашишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Эрон Ислом Республикаси элчиси Казем Жалоли Москвада 29 апрель куни бўлиб ўтган “Рамазон чодири” хайрия ифторлик тадбирида, бутун дунё мусулмонларини бирлашишга чақирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Мен барча диндошларни бирлашишга чақираман. Бутун дунёда мусулмонлар бирлашиши керак ва шундай йўл билан Ғарб мафкураси ва иккиёқлама стандартлар сиёсатига тўсиқ қўйиш мумкин. Бизнинг Қуръонимиз, Қибламиз ва Оллоҳимиз бир”, - деди элчи.
Жалоли айтишига кўра, мусулмонларнинг асосий кучи – бу ирода ва бирликдир. Ғарб ҳарчанд экстремистик ҳаракатларни уюштирмасин, мусулмонлар орасида низо чиқара олмайди.
“Ғарб мафкурачилари террорчи ва экстремистларни мусулмонлар номидан ҳаракат қилишга ишонтира олди, лекин дунёда мусулмонлар орасида низо чиқара олмади. Бизнинг динимиз соф ва барчани тинчлик ва яхши қўшничиликда яшашга чақиради” – деди Жалоли.
Эрон элчиси Фаластин муаммоси борасида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбга ишонч йўқ, чунки Фаластинни эркин қилиш борасида энг юқори доираларда ўтказилган музокаралар ҳам ҳеч нарсага олиб келмади. БМТ томонидан қабул қилинган 900 дан ортиқ ҳужжатлар фақат қоғозда қолди.
“Бир куни келиб дунёдаги барча мусулмонлар Ал-Ақсо масжидида намоз ўқишга имкони пайдо бўлишига ишонаман”, - деб сўзини тугатди элчи.
Халқаро Ал-Ақсо куни – Рамазон ойининг сўнгги жума куни нишонланади. Ушбу кунни нишонлаш Эрон собиқ раҳбари Аятолла Хомайни ташаббуси билан, фаластин халқининг мустақиллиги учун курашига бирдамлик рамзи сифатида 1979 йилда бошланган.
Москвада турли давлатлар ва Россиянинг турли вилоятларидан келган мусулмонлар жуда кўп яшайди. Ҳар йили Рамазон ойида Хотира масжиди ҳудудида “Рамазон чодири” номли хайрия ифторлик ўтказиш – анъанага айланган. Тадбир Москвада яшайдиган бирор мусулмон давлатлари, миллий, диний ёки бошқа уюшмалари ҳомийлигида ўтказилади. Бир кун ўзбеклар, бошқа кун тожиқлар, учинчи кун татар мусулмонлари 1500 киши учун ифторлик дастурхони ёзади. Одатда, Рамазон ойи бошланмасдан туриб чодирда бўш кун қолмайди.
Ифторлик давомида ҳомий томон турли маданий ва диний тадбирлар ҳам намойиш қилиши мумкин, Қуръон тиловат қилинади, нашидлар куйлайди, танловлар ўтказилади. “Рамазон чодири” миллати ва мазҳаби ва бошқа гуруҳидан қатъий назар – барча мусулмонларни бир хил қабул қилади. Москвада ушбу ажойиб анъана бошланганига бу йил 16 йил тўлди.