Пенсия миқдори оширилди - президент фармони

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2022
Oбуна бўлиш
Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилади.
Ўзбекистон ҳудудида пенсия ва нафақалар миқдори қуйидагича белгиланади:
️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 324 000 сўм;
️ёшга доир энг кам пенсия – ойига 633 000 сўм;
️ногиронлик пенсиялари, иш стажи тўлиқ бўлмагандаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 698 000 сўм;
️меҳнатга лаёқатсизларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлганларга бериладиган нафақа – ойига 698 000 сўм;
️1941-1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград қамал қилинганда ишлаганларнинг энг кам пенсияси устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 080 000 сўм;
️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 698 000 сўм.
2022 йил 1 майдан:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 500 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 185 000 сўмдан қўшилади;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 500 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Янгиликлар лентаси
0